Redmi 8’нинг йирик камчилиги борасида Xiaomi ўзини оқлашга баҳона топди!

  •   DiMaX
  •  1868
  •  16.10.2019 09:24

Redmi 8’нинг йирик камчилиги борасида Xiaomi ўзини оқлашга баҳона топди!

«Хитойча Apple» яқинда намойиш этган Redmi 8 моделини «Автономлик бўйича чемпион» дея мақтаган эди. Бироқ ундаги муҳим бир камчиликни тақдимотда изоҳламасдан ўтиб кетган.

ЎҚИНГ: 15 хил Xiaomi смартфонлари энди янгиланмайди, 20 хилдагиси учун MIUI ишлаб чиқиш тўхтатилди!

Гап шундаки, Redmi 8 смартфонига Snapdragon 439 процессори ўрнатилган, буни эса орқага ташланган қадам, дея баҳолаш мумкин. Чунки ҳатто унинг олдинги «аждод»и – Redmi 7 (сотиб олиш) смартфонида ҳам ундан кучлироқ – Snapdragon 632 чипсети қўлланган!

Куни кеча корпорациянинг Redmi бўлинмаси раҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing) шу масалани изоҳлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, янги смартфоннинг «электрон юраги» борасида бир қарорга келишдан олдин компания ўз мижозлари орасида бир нечта сўровлар ўтказган.

Уларда маълум бўлишича, фойдаланувчиларнинг аксарияти кучлироқ процессордан кўра 18 ваттлик тезкор қувватланувчи 5000 мА/соатлик аккумулятор ҳамда USB-C портини афзал кўришган. Шу боисдан Redmi муҳандислари янги қурилманинг нархини мақбул кўрсаткичда ушлаб туриш учун унга Snapdragon 632 ўрнига арзонроқ Snapdragon 439 процессорини ўрнатишган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 ҳамёнбоп флагмани – Xiaomi’нинг қўш камераси экранга ўйилган илк 5G-смартфони!

Лю Вейбинг яна шуни таъкидладики, компания бу процессорни максимал даражада оптимизация қилган, шунингдек, Redmi 8 моделида 2 гигабайтлик тезкор хотирали модификацияни олиб ташлаган ва тизимга графикани тезлаштирувчи Mi Turbo 2.0 режимини жорий этган.

Нима ҳам дердик – ҳаммасиям нархига яраша-да... Эслатиб ўтамиз, глобал сотувга қўйилган кўплаб Xiaomi телефонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Дарвоқе, «Хитойча Apple»нинг яқинда намойиш қилинган смартфонлари – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro моделлари ҳам етиб келган.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!