Redmi энг оммабоп смартфонининг Terminator талқинини чиқариб, янада арзон сота бошлади!

  •   DiMaX
  •  3030
  •  28.10.2019 11:47

Redmi энг оммабоп смартфонининг Terminator талқинини чиқариб, янада арзон сота бошлади!

Xiaomi компанияси аввалроқ намойиш қилган иккита – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro дунё бўйича жуда оммалашди. Буларнинг иккинчиси, мана уч ҳафтадирки, энг оммабоп смартфонлар рейтингида етакчи бўлиб келаётир, биринчиси эса икки ҳафтадан бери топ-ўнталикнинг иккинчи поғонасида.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 8T аллақачон сотувга чиқди – нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

Шу кунларда маълум қилинишича, Redmi Note 8 смартфонлар туркуми кутилаётган фантастик блокбастер – «Терминатор: Қора қисмат» («Terminator: Dark Fate») фильмининг расмий ҳамкори бўлган. Xiaomi ушбу фильмни қўллаб-қувватлаш учун махсус – Redmi Note 8 Pro Terminator Edition версиясини ҳам тақдим этди.

Унинг техник хусусиятлари оддий Redmi Note 8 Pro (сотиб олиш) моделидан фарқ қилмайди, фақат смартфоннинг ўзи ва қадоғи «Терминатор: Қора қисмат» фильми дизайнида ишланган.

ЎҚИНГ: Redmi раҳбари: «Бу смартфон бозорда «портлаш» қилади!»

Redmi Note 8 Pro Terminator Edition версияси Испанияда 29 октябрдан очиқ савдога чиқади, унинг учун олдиндан буюртма олиш эса аллақачон бошланган. Xiaomi Spain онлайн дўконида ўша куни флеш-карта ҳам арзонлаштириб сотилади. Шунингдек, дастлабки кунги харидорлар совға тариқасида Terminator: Dark Fate ғилофини ҳам қабул қилиб оладилар. Redmi Note 8 Pro Terminator Edition смартфонида яна эксклюзив рақамли контент ҳам бўлиши айтилаётир.

Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, Redmi Note 8 Pro Terminator Edition версияси ўша куни 229 евро нархида сотилади. Айтиш керакки, оддий Redmi Note 8 Pro учун 249 евро миқдорида нарх белгиланган.

Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!