Redmi K20 Pro тезкорлиги Xiaomi вице-президентини чўчитиб юборди: у барча Mi 9’лардан кучли!

  •   DiMaX
  •  3033
  •  11.05.2019 10:28

Redmi K20 Pro тезкорлиги Xiaomi вице-президентини чўчитиб юборди: у барча Mi 9’лардан кучли!

Snapdragon 855 процессорли энг арзон флагманнинг Redmi X, Redmi 855, Redmi Pro 2 ва ҳатто Redmi Q деб аталишини айтишган. Лекин яқинда эълон қилинган «жонли» суратдан ушбу моделнинг Redmi K20 Pro экани маълум бўлган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Кейинги ҳафтадаёқ чиқаётган Redmi K20 Pro’нинг экрани дактилоскопли ва «бели бақувват»!

Бундан икки ҳафтача аввал Xiaomi корпорацияси етакчиси Лей Цзунь (Lei Jun) ҳамда Redmi бренди раҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing) «хитойча Twitter» – Weibo ижтимоий тармоғида очиқчасига фикр алмашишганди.

Лей Цзунь унда Mi 9 ҳамда Mi 9 Explorer Edition флагманларининг AnTuTu’даги натижасини эълон қилган ва Вейбингга «мусобақага қўшилиш»ни таклиф этган. Redmi етакчиси эса «Биз тайёрмиз», деганича, бренднинг кутилаётган флагмани улардан қолишмаслигига ишора қилган.

ЎҚИНГ: Redmi 855 тақдимоти эълон қилинди ва у самарадорликда Xiaomi Mi 9’дан устун!

Лю Вейбинг кеча Weibo тармоғида хабар қилишича, ходимлари унга Redmi K20 Pro самарадорлиги ҳақида маълумот беришган ва вице-президент мазкур кўрсаткичдан чўчиб тушган.

Афтидан, тайёрланаётган Redmi флагмани самарадорлиги чиндан ҳам Mi 9 ва унинг люкс версиясидан юқори. Агарда смартфонда график чип – GPU ишини кучайтириш технологияси қўлланса, бунга эришиш айтарли қийин эмас. Яъни, Snapdragon 855 процессори учта (CPU, UX ва хотира бўйича) тестда одатдаги натижаларга эришса-да, тўртинчи – GPU тестида бошқалардан юқорироқ кўрсаткич намоён этади. Redmi K20 Pro айнан шу жиҳати билан барча Mi 9 флагманларидан устун келаётган бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi камераси корпусдан чиқувчи, SD855 чипли Redmi флагманининг илк расмий видеосини тарқатди!

Mi 9 флагмани AnTuTu тестида 380 000 балл олаётган бўлса, кузатувчиларнинг тахминича, Redmi K20 Pro бемалол 400 000 баллик кўрсаткичдан ошган. Бу натижа эса Лю Вейбингни чўчитган бўлиши табиий.

Сўнгги маълумотларга кўра, компания мазкур қурилмасини 13 май ёки 14 май куни намойиш этиши кутилмоқда. Аллақачон бозорга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.