Redmi K30 Ultra ҳам тайёр: Xiaomi президенти уни ўғринча суратга олиб кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  2051
  •  15.07.2020 09:55

Redmi K30 Ultra ҳам тайёр: Xiaomi президенти уни ўғринча суратга олиб кўрсатди!

«Хитойча Apple»нинг арзончи суббренди Redmi K30 туркумида бир нечта смартфонларни тақдим этган. Сўнгги пайтларда уларнинг сафига яна битта – Redmi K30 Ultra модели ҳам қўшилиши ҳақида хабарлар кўпайган.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна иккита смартфонига глобал MIUI 12 асосли барқарор прошивка тарқата бошлади

Xiaomi корпорциясининг президенти Лу Вейбинг куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида янги Redmi смартфонининг «жонли» суратини эълон қилди. Изоҳда ёзишича, унга бу қурилмани дўсти олиб келганида, билдирмасдан расмга тушириб олган.

Афсуски, Лу Вейбинг уни тўлиғича кўрсатмаган, тасвирда фақат орқа панелнинг бир қисмигина акс этган:

Шунга қарамасдан, мазкур сурат Xiaomi’нинг янги смартфони тайёр эканини билдиради ва унинг Redmi K30 Ultra эканлиги эҳтимоли юқори. Балки уни бугун – 15 июлдаги йирик тақдимот тадбирида намойиш этишар.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Хитойда мазкур туркумда Redmi K30, Redmi K30 Pro, Redmi K30i, Redmi K30 4G, Redmi K30 Pro Zoom Edition ҳамда Redmi K30 5G Extreme Edition моделлари сотувга чиққан.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi атиги 57 долларга ўйин консоли шаклида смартфон чиқарди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!