Xiaomi атиги 57 долларга ўйин консоли шаклида смартфон чиқарди!

  •   DiMaX
  •  501
  •  13.07.2020 16:41

Xiaomi атиги 57 долларга ўйин консоли шаклида смартфон чиқарди!

2018 йилнинг ёзида «Хитойча Apple» ўзининг илк тугмачали телефони – Xiaomi Qin 1 ҳамда унинг нисбатан илғор варианти – Qin 1s моделларини тақдим этганди. Булар – Wi-Fi модули ва USB Type-C порти билан жиҳозланган, яна «сунъий онг»ли илк тугмачали телефонлар бўлса, уларнинг авлоди – Qin 2 эса сенсор экранли смартфон тарзида тақдим этилган. Булардан кейин эса...

ЎҚИНГ: Xiaomi арзон ва чўзинчоқ Qin 2 Pro смартфонини тақдим этди

Xiaomi энди ушбу туркум ассортиментини Qin AI Life русумли янги модели билан бойитди. Болаларга мўлжалланган ушбу смартфон ғайриоддий форм-факторга эга. аниқроғи – уни ўйинсоз Nintendo компаниясининг Game Boy ўйин приставкаси шаклида ишлаб чиқишган.

Qin AI Life корпусининг ўлчамлари 74х38,6х12,1 миллиметрга тенг, вазни эса 48 грамм тош босади. Унинг рангли экрани диагоналига 1,54 дюймлик бўлиб, 240х240 пикселлик тасвир аниқлигига эга. Корпусининг олд юзасида крест шаклидаги ва бошқа тугмачлари бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг арзон – смартфон нархидаги электроскутерни тақдим этди

Телефоннинг асосий ўзига хосликларидан бири – ота-оналар уни масофадан туриб назорат қила олишларидир. Шунингдек, улар боланинг (аниқроғи – гаджетнинг) қаерда эканлигини ҳам кўриб тура олишади.

Qin AI Life бунинг учун Wi-Fi, GPS, Bluetooth ҳамда eSIM модуллари билан таъминланган. Булардан ташқари, қурилма XiaoAI овозли ёрдамчисига ҳам эга.

Болаларга мўлжаллангани учун, Qin AI Life прошивкасига талим иловалари, электрон диктор овозли ўқиб бериши мумкин бўлган энциклопедия, шунингдек, мактаб дарсликлари ва бадиий адабиёт ҳам киритилган.

Qin AI Life автономлиги учун ток сиғими 1150 мА/соатлик аккумулятор масъул. Xiaomi мазкур қурилмаси учун Youpin краудфандинг платформасида 57 долларга тенг нархда олдиндан буюртма оляпти.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани кескин арзонлашди – нархидаги фарқининг ўзига яна битта смартфон олиш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!