Xiaomi яна иккита смартфонига глобал MIUI 12 асосли барқарор прошивка тарқата бошлади

  •   DiMaX
  •  3470
  •  14.07.2020 12:57

Xiaomi яна иккита смартфонига глобал MIUI 12 асосли барқарор прошивка тарқата бошлади

Ўтган ойнинг охирида барқарор MIUI 12 прошивкаси 13 та русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига кела бошлаган эди. Энди эса глобал бозорга тақдим этилган яна иккита қурилма эгалари ушбу апдейтни ўрнатиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: 4 июлгача барқарор MIUI 12’га янгиланган ва тез орада янгиланадиган барча Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

Mi Community ҳамжамиятида эълон қилинишича, 12.0.1.0.QFKEUXM рақамли MIUI 12 Global Stable ROM прошивкаси Европа бозори учун чиқарилган иккита смартфонга тарқатилмоқда. Булардан бири яқинда арзонлаштирилган бултурги флагман – Redmi K20 Pro бўлса, иккинчиси Xiaomi Mi 9T Pro моделидир.

Ушбу икки русумдаги смартфонлар эгалари тизим янгиланишларини текшириб туришлари керак – янги прошивка «ҳаво орқали» турли ҳудудларда босқичма-босқич тарқатилмоқда.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!