Redmi янги смартфонини бозорга чиқариб, олдинги иккитасини арзонлаштирди

  •   DiMaX
  •  2621
  •  05.06.2020 15:05

Redmi янги смартфонини бозорга чиқариб, олдинги иккитасини арзонлаштирди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди ўтган ҳафтада Redmi 10X Pro смартфонини намойиш қилган эди. Хитойда бугун – 5 июндан унинг савдоси ҳам бошланди.

ЎҚИНГ: Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Redmi 10X Pro тезкор/доимий хотира ҳажмига кўра икки хил вариантда сотиляпти: 8/128 гигабайтлиги 323 доллардан, 8/256 гигабайтлиги эса 365 доллардан. Унинг хусусиятлари, Redmi 10X 5G смартфонидан фарқлари ҳақида мана бу хабаримиздан ўқиб олишингиз мумкин.

Шу билан бирга, Redmi бренди иккита смартфонининг нархини туширди. Булардан бири – Redmi K30 Pro флагманининг ўтган бир ҳафтагина аввал Хитойда сотувга чиққан 12/512 гигабайтлик версиясидир. Сотувга чиққан пайти бу флагманга 628 долларлик нарх белгиланган бўлса, ҳозир уни 575 долларга олиш мумкин.

Арзонлаштирилган яна бир смартфон эса Redmi K30 5G Extreme Edition (яна бир номи – Redmi K30 5G Racing Edition) бўлиб, унинг стандарт Redmi K30 5G моделидан фарқларини мана бу хабаримизда кўрсатганмиз.

Хуллас, тезкор/ички хотираси 6/128 гигабайтлик Redmi K30 5G Extreme Edition смартфонини дастлаб 280 долларга баҳолашган эди. Энди эса оммабоп Jingdong онлайн дўкони орқали уни 250 доллардан сотишяпти.

ЎҚИНГ: 394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!