Россияда аллақачон Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72’га буюртма бериш мумкин – аниқ нархлар!

  •   DiMaX
  •  1592
  •  16.03.2021 12:33

Россияда аллақачон Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72’га буюртма бериш мумкин – аниқ нархлар!

Samsung яқиндагина навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини эълон қилди, унинг асосий қаҳрамонлари Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 смартфонлари бўлади. Булардан биринчисининг анбоксинг видеосини ўтган ҳафтадаёқ чиқарганмиз, иккинчисининг шундай «жонли» видеосини эса кеча эълон қилдик. Яна аллақачон...

ЎҚИНГ: Намойиш қилинмаган Galaxy A52 5G кутилганидан ҳам арзон нархда дўконларга чиқди!

Бу орада аллақачон Россиядаги онлайн-магазинлар каталогларида ушбу иккала смартфон ҳам пайдо бўлди. Масалан, Quke дўконида уларнинг нархлари ҳам, барча техник хусусиятлари ҳам аниқ кўрсатилган.

Мана бу ҳавола орқали ўтиб, Samsung Galaxy A72 смартфони ассортименти билан танишиш ва олдинган буюртма бериш мумкин – харидорларга улар 19 мартдан етказиб берила бошлайди.

ЎҚИНГ: Galaxy A52 4G ҳамда A52 5G: нархлари, фарқлари ва умумий жиҳатлари

Samsung Galaxy A52 билан батафсил танишиш ҳамда буюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали ўтилади. Демак, ҳозир ушбу мамлакатда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифаларга ўтиб, буюртма берсалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда Россияда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

Quke онлайн дўкони ҳар иккала смартфонни қуйидаги нархларда сотяпти:

  • Galaxy A52, 128 ГБлик (қора, кўк, оч бинафша ранг) – 25 990 рубль (тахминан 356 доллар);
  • Galaxy A52, 256 ГБлик (қора, кўк, оч бинафша ранг) – 28 990 рубль (тахминан 398 доллар);
  • Galaxy A72, 128 ГБлик (қора, кўк, оч бинафша ранг) – 35 990 рубль (тахминан 494 доллар);
  • Galaxy A72, 256 ГБлик (қора, кўк, оч бинафша ранг) – 38 990 рубль (тахминан 535 доллар).

Таъкидлаш керакки, Россияда бу иккала смартфоннинг ҳозирча фақат 4G-версиялари (тегишлича Galaxy A52 4G ҳамда Galaxy A72 4G) сотувга чиқиши аниқ бўлган. Европа бозорига бу қурилмалар 5G-версияда етказиб берилади.

ЎҚИНГ: Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.