Samsung икки йиллик смартфонлари эгалари учун хушхабар эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2638
  •  08.06.2020 16:07

Samsung икки йиллик смартфонлари эгалари учун хушхабар эълон қилди

2018 йилги Samsung флагманлари – Galaxy S9, Galaxy S9+ ҳамда Galaxy Note 9 моделларига One UI 2 график қобиғи чиқмаслиги аввалроқ айтилган эди. Кейинроқ эса компаниянинг расмий вакили уларга янги график қобиқ чиқарилишидан ҳали умид борлигини маълум қилган, сўнг буни расмий Samsung форуми модераторлари тасдиқлашган.

ЎҚИНГ: Android 10’гача аллақачон янгиланган смартфонлар ҳамда ундаги ўзгаришлар рўйхати – Galaxy A50 мисолида

Samsung Members расмий форуми модераторларидан бирининг сўзларига қараганда, ушбу учта русумдаги эски флагманлар учун янги дастурий таъминот тайёр ва мана шу ойнинг ўртасиданоқ тарқатила бошлайди! Афтидан, мазкур прошивка биринчи навбатда компаниянинг ватани – Жанубий Кореядаги фойдаланувчиларига тақдим этилади, кейин эса дунё бўйлаб бошқа ҳудудлардаги смартфонлар ҳам янгиланади.

Айтиб ўтиш керакки, One UI 2.1 прошивкаси билан смартфонлар бир қатор замонавий функцияларга эга бўлади. Булар орасида янгича AR Emoji, суратга олишнинг Pro-режими, олд камерада 4K 60fps сифати билан съёмка қилиш имконияти, тезкор файл алмашинувчи Quick Share, шунингдек Music Share функцияларини, интерфейсдаги яхшиланишларни айтиб ўтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.