Samsung роса мақтаган арзон смартфон «ғишт»га айланиб қоляпти!

  •   DiMaX
  •  2031
  •  14.04.2020 08:54

Samsung роса мақтаган арзон смартфон «ғишт»га айланиб қоляпти!

Жанубий кореялик гигант февралда «мегамонстр» дея мақтай-мақтай Galaxy M31 смартфонини тақдим этган эди. Бутун март ойи мобайнида у дунё бўйлаб энг оммалашган телефонлар рейтингларида турли ўринларни олиб келган.

ЎҚИНГ: Бу ҳамёнбоп смартфон DxOMark тестида Samsung’ни шарманда қилди!

Samsung куни кеча шу Galaxy M31 смартфони учун тизим янгиланишини тақдим этганди. M315FXXU1ATD1 рақамли ушбу прошивка апрель ойидаги янгиланиш патчларини ўз ичига олган, лекин у компаниянинг зарарига ишлади. Чунки қурилмасини янгилаб олган фойдаланувчилар жиддий муаммога дуч келишган – смартфон умуман ишламай қолган.

Ижтимоий тармоқларда, турли форумларда ва Samsung Members иловасида Galaxy M31 эгалари бу ҳақда шикоят қилишган. Гарчи ушбу русумдаги смартфонларнинг ҳаммасида шу ҳолат кузатилмаган бўлса-да, компания барибир апдейтнинг тарқатилишини тўхтатиб қўйди.

Galaxy M31 русумли смартфон эгалари энди навбатдаги – хатоликлар бартараф этилган тизим янгиланишларини кутишларига тўғри келади. Бунақа ҳолат бошқа смартфонсозларда ҳам учраб туради; масалан, куни кеча Xiaomi ўзининг энг муаммоли смартфони учун учинчи марта прошивка тарқатилишини тўхтатган ва мазкур модел бу борада антирекорд ўрнатган!

ЎҚИНГ: Samsung ҳамёнбоп Galaxy A туркумида тўртта моделини тақдим этди – иккитаси 5G-смартфон!