Samsung смартфонларига номаълум «касаллик» тушди – янгиланишларни ўчириб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  1491
  •  23.05.2020 11:43

Samsung смартфонларига номаълум «касаллик» тушди – янгиланишларни ўчириб қўйинг!

Жанубий кореялик гигант февралда «мегамонстр» дея мақтай-мақтай Galaxy M31смартфонини тақдим этган эди. Аммо апрелдаги янгиланишдан сўнг бу қурилмалар «ғишт»га айланиб қола бошлаган.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Бугун – 23 май куни ҳам Weibo ижтимоий тармоғида Samsung смартфонлари фойдаланувчилари оммавий тарзда шикоят қила бошлашди. Мазкур қурилмалар қанақадир «хасталикка чалинган» – қора экран бўлиб қолади, ғалати белгилар кўрсатади ёки тинимсиз ўчиб-ёнаверади.

Маълум бўлишича, бундай ишкаллар Samsung Galaxy S ҳамда Galaxy A туркумидаги девайсларда кузатилмоқда, фақат Galaxy S20 туркумидаги флагманлар бундан мустасно. Galaxy Note туркумини ҳам мазкур хатолик четлаб ўтган.

Weibo фойдаланувчиларининг фикрича, бу ҳолат Хитойда қўлланадиган Ой тақвими билан боғлиқдир. Чунки хатолик асосан календар иловаси ўз вақтида янгиланмаган смартфонларда учрамоқда – тизим санани нотўғри ҳисоблаб, «ҳуши бошидан учиб» кетяпти.

Бу ҳолат юзасидан тушунтириш сўраб кўплаб нашрлар Samsung’га сўровлар юборишган, аммо ишлаб чиқарувчи ҳозирча сукут сақламоқда. Бошқалар эса юқоридаги ҳолатнинг олдини олиш мақсадида, смартфонда автоматик янгиланишларни ўчириб ҳамда ҳар эҳтимолга қарши маълумотларнинг захира нусхасини яратиб қўйишни маслаҳат беришмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонларига кастом прошивкани қандай ўрнатамиз?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.