Samsung тақдим этиб улгурмаган ўта арзон смартфон аллақачон хусусият ва нархлари билан дўконга чиқди!

  •   DiMaX
  •  883
  •  02.04.2021 13:34

Samsung тақдим этиб улгурмаган ўта арзон смартфон аллақачон хусусият ва нархлари билан дўконга чиқди!

Жанубий кореялик гигантнинг бақувват батарея ва кучли Qualcomm чипли Galaxy M42 5G смартфони яқиндагина Geekbench сервисида қўлга тушган эди. Бундан ташқари, ушбу бенчмаркда янгича Galaxy S20 FE модели ҳам текшириб кўрилган – гарчи Snapdragon 865 процессорига эга бўлса-да, унинг жамланмасида 5G-модем йўқ!

ЎҚИНГ: Samsung смартфон бозорида Apple’ни четга суриб қўйди

5 апрель куни Samsung ўта арзон нарх тоифасига мансуб яна битта – Galaxy F02s смартфонини расман намойиш қилади. Расмий анонсга бир неча кун қолганида, бу қурилма Amazon интернет-дўконининг Ҳиндистон бўлинмасида пайдо бўлди.

Эълон қилинган суратларга кўра, Galaxy F02s диагоналига 6,5 дюймлик HD+ дисплей билан жиҳозланган. Унинг томчисимон кемтигига эса 5 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган.

Смартфоннинг бош камераси учталик: 13 мегапикселлик асосий модул + кенг бурчакли объективга эга 2 мегапикселлик сенсор + саҳна чуқурлигин аниқловчи 2 мегапикселлик датчик.

ЎҚИНГ: Иккита версияда Samsung Galaxy A52 чиқди – нарх ва хусусиятлари

Galaxy F02s моделининг мақтангулик жиҳатларидан бири – 5000 мА/соатлик аккумуляторидир. Смартфоннинг аппарат таъминоти асосини Qualcomm Snapdragon 450 процессори ташкил этади. Самарадорликни таъминлашда унга 3 ёки 4 гигабайтлик тезкор хотира кўмакдош бўлади.

Samsung бу маҳсулотини 32 ва 64 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда таклиф этади. Шунингдек, унга нақ бир терабайтгача ҳажмдаги microSD форматли хотира картаси қўйиш мумкин.

Компаниянинг аксарият арзон смартфонлари қатори, Galaxy F02s ҳам Ҳиндистонда намойиш этилиб, илк бор шу мамлакатда сотувга чиқади. Унинг 3/32 гигабайтлиги учун 9000 рупий (тахминан 123 АҚШ доллари), 4/64 гигабайтлиги учун эса 10000 рупий (тахминан 136 доллар) миқдорида нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: 400 долларгача бўлган смартфонлар: қайси бирини сотиб олган яхши?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!