Snapdragon 870 чипли бу Xiaomi смартфони Snapdragon 888 процессорли Galaxy S21 Ultra’ни мағлуб этди! (видео)

  •   DiMaX
  •  898
  •  10.03.2021 11:08

Snapdragon 870 чипли бу Xiaomi смартфони Snapdragon 888 процессорли Galaxy S21 Ultra’ни мағлуб этди! (видео)

Xiaomi корпорацияси куни кеча Mi 10 флагманининг янда такомиллашган версияси – Xiaomi Mi 10S моделини тақдим этди. Дизайнига кўра Xiaomi Mi 10 Ultra юбилей суперфлагманига кўпроқ ўхшайдиган гаджет бирданига DxOMark аудиорейтингида етакчига айланиб ҳам улгурди.

ЎҚИНГ: Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

Xiaomi Mi 10S модели Qualcomm компаниясининг Snapdragon 870 чипсети базасидаги иккинчи смартфон бўлди (биринчиси Redmi K40 флагмани эди). Ушбу процессор Snapdragon 865+ чипсетининг кучайтирилган версияси, дейилаётган эса-да, америкалик чипсознинг флагмани – Snapdragon 888 чипига бемалол бас кела олиши аён бўлмоқда.

Жумладан, буни янги тест видеоси ҳам исботлаган – унда Snapdragon 870 чипли яп-янги Xiaomi Mi 10S смартфонини энг кучли Android-процессор базасидаги Galaxy S21 Ultra флагмани билан таққослашган. Тажрибада ҳар иккала қурилманинг мобил ўйинлардаги самарадорлиги ва қизиш даражаси ўзаро таққосланган.

Буни қарангки, Xiaomi Mi 10S кутилмаганда Samsung’нинг энг сўнгги ва энг қудратли флагманини маҳв этган! Хитойликлар вакили ўртача FPS даражаси бўйича Galaxy S21’дан юқори бўлса, смартфоннинг қизиб кетиши борасида ҳам ундан устун – ҳарорати 1,2 даражага паст бўлиб чиққан.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 Ultra янги рейтингда атиги 17-ўрин билан Samsung обрўсини бир пул қилди!