Galaxy S21 Ultra янги рейтингда атиги 17-ўрин билан Samsung обрўсини бир пул қилди!

  •   DiMaX
  •  1405
  •  02.03.2021 11:02

Galaxy S21 Ultra янги рейтингда атиги 17-ўрин билан Samsung обрўсини бир пул қилди!

DxOMark лабораторияси бултур энг зўр Samsung флагмани – Galaxy S20 Ultra камерасини текшириб кўришганида, у атиги 122 балл олган. Кейинроқ эса Galaxy S20+ смартфони ундан ҳам паст – бор-йўғи 118 баллик натижа кўрсатган. Булардан сўнг эса...

ЎҚИНГ: Энг қиммат Samsung флагмани ҳам DxOMark рейтингида уни шарманда қилди – Xiaomi, Vivo, Honor, Huawei ва Oppo смартфонларидан пастда!

Буни қарангки, DxOMark мутахассислари Samsung Galaxy S21 Ultra бош камерасини имтиҳон қилиб кўришди ва.. тарих яна бир бор такрорланди! Ушбу суперфлагман фотосурат сифати бўйича 128 балл, видеотасвир сифатига кўра 98 балл ва зум имкониятлари бўйича 76 балл тўплай олди, холос.

Лаборатория экспертлари синов учун ушбу флагманнинг Exynos 2100 процессорли версиясини танлашган. Эслатиб ўтамиз, биз аввалроқ бош камерасидаги асосий датчиги 108 мегапикселлик аниқликда бўлган Galaxy S21 Ultra ҳамда атиги 12 мегапикселлик iPhone 12 Pro Max камера жангининг видеосини улашганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: DxOMark энг кучли Samsung ва Apple флагманларининг селфи-жангини ўтказди

Шундй қилиб, Samsung Galaxy S21 Ultra бош камера тестида умумий 121 баллик натижага эришган, холос. Бу кўрсаткич билан у DxoMark камерофонлар рейтингида бор-йўғи 17-ўринни эгаллай олган. Қуйидаги скриншотда ушбу рўйхатнинг 11–20-поғоналаридан жой олган смартфонларни кўришимиз мумкин:

Юқорида моделлар номларидан кейинги – иккинчи устунда смартфонларнинг бош камера бўйича, учинчи устунда эса селфи-камера бўйича олган баллари акс этган. Тўртинчи ва бешинчи устунларда эса қурилмаларнинг тегишлича аудио имкониятларига ҳамда дисплейига қўйилган баҳолар кўрсатилган.

Кўриб турганингиздек, Galaxy S21 Ultra бош камера бўйича ҳаттоки кучли ўнликка кирмаган Honor 30 Pro+, iPhone 11 Pro Max, Huawei Mate 30 Pro 5G, iPhone 12 mini, iPhone 12 ҳамда Honor V30 Pro моделларидан ҳам пастда. DxoMark мутахассислари яхши камерофон танламоқчи бўлганларга бундан бошқа моделларга эътибор қаратишни тавсия этишган.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони (DxOMark рейтинги)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!