Telegram’нинг компьютер версиясида ҳам энди бир нечта аккаунтдан фойдала оласиз!

  •   DiMaX
  •  483
  •  06.07.2020 12:54

Telegram’нинг компьютер версиясида ҳам энди бир нечта аккаунтдан фойдала оласиз!

Дунёда энг тез оммалашаётган мессенжерлардан бири – Telegram мобил клиентларида бир нечта аккаунтлардан фойдаланиш мумкин. Энди эса унинг компьютер версияси – Telegram Desktop дастурига ҳам ушбу имконият қўшилди.

ЎҚИНГ: Telegram мессенжерининг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди

Бу ҳақда Telegram’нинг ўзбек тилида юритиладиган расмий – Telegram Uzbekistan канали маълумот бермоқда.

«Сиз кутган вақт келди — Telegram Desktop 2.1.14 бета-талқинида сиз мобил иловадагидек 3 та аккаунтдан фойдаланишингиз мумкин», – дейилади хабарда.

Шундай қилиб, бир нечта профилдан фойдаланиш янада қулайроқ бўлади:

  • 1 дастурда 3 та профил;
  • 1 компьютерга эса чексиз дастурларни ўрнатиш мумкин бўлади.

Шунингдек, Telegram яратилган қулайликларга қарамай, сохта аккаунтлардан фойдаланиш яхши эмаслигини эслатиб ўтди.

ЎҚИНГ: Telegram’да видеоқўнғироқ ишга туша бошлади – уни қандай фаоллаштирамиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!