Тesla электромобилига сўкина кўрманг – буни буйруқ ўрнида қабул қилади!

  •   DiMaX
  •  724
  •  15.04.2021 17:08

Тesla электромобилига сўкина кўрманг – буни буйруқ ўрнида қабул қилади!

Сайёрамиздаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган Илон Маск яқинда расман ўзига «техноқирол» унвонини берган эди. Куни кеча эса у ўзини «Марс Императори» деб эълон қилди! Умуман, бу муҳандис нафақат ўз компанияларининг ютуқлари, балки ғалати қилиқлари билан ҳам машҳур.

ЎҚИНГ: «Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

Илон Маск яна бир антиқа ишга қўл урди – Теsla электромобилларининг овозли буйруқлари қаторига сўкиниш сўзини қўшди, деб ёзмоқда UZZOOM.

Умуман олганда, ушбу компания электрокарларида ҳазил буйруқлар тез-тез пайдо бўлиб туради. Яқинда автоулов эгалари янги – «Open butthole» ва «Close butthole» овозли буйруқлари пайдо бўлгани ҳақида билиб олишди.

«Open butthole» зарядлаш портини очади ва шунингдек, бардачок бўлинмасини ҳам очиши мумкин. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, худди шу буйруқ баъзида багаж эшигини ҳам очади, шунинг учун уни йўлда синаб кўрмаган маъқул.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!