«Tesla техноқироли» – Илон Маск энди ўзини «Марс Императори» деб эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  595
  •  14.04.2021 14:13

«Tesla техноқироли» – Илон Маск энди ўзини «Марс Императори» деб эълон қилди!

Сайёрамиздаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган Илон Маск яқинда расман ўзига «техноқирол» унвонини берган эди. Ҳужжатда айтилишича, Tesla молия директори Зак Кирхорн ҳам антиқа тайинловдан бенасиб қолмаган – у Мaster of Coin («Танга устаси») ғайриоддий унвонига сазовор бўлган.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборгга айлантирган маймун ФИКР КУЧИ БИЛАН компьютерда ўйин ўйнамоқда! (+«жонли» видео)

Орадан бир ой ҳам вақт ўтмасидан, Илон Маск камтарликни буткул йиғиштириб қўйиб, ўзига яна битта улуғвор унвон тайинлади. Бу гал у майдалашиб ўтирмади – бирйўла «Марс Императори» бўлиб қўяқолди!

Twitter профилидаги тавсиф охирига қўйилган – кўз қисиб турган эмодзи бунинг ҳазил эканлигини билдиради, албатта. Шунга қарамасдан, ҳар бир ҳазил остида бир чимдим ҳақиқат ҳам ётишига ушбу ҳолат мисолида гувоҳ бўлиш мумкин. Яъни, гарчи кейинги пайтларда ракеталарининг прототиплари муваффақиятсизликларга дуч келаётган эса-да, мазкур муҳандис асос солган SpaceX компанияси ҳозирда Қизил сайёрани забт этиш йўналишида етакчидир.

Илон Маск бу компаниянинг Starship космик кемаси бортида экипажи билан Марс сатҳига қўниш вақтини ҳамда шу сайёрада дафн этилиш истагини айтган эди. Шунингдек, бу тадбиркор халқаро қонунларни тан олмайди – Марсда у ўз қонунларини ўрнатмоқчи!

ЎҚИНГ: УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.