ТОП-10: Энг секин арзонлашувчи смартфонлар (2021 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  1922
  •  29.07.2021 15:19

ТОП-10: Энг секин арзонлашувчи смартфонлар (2021 йил июнь)

Huishoubao компанияси мобил қурилмаларнинг иккиламчи бозорда ўз нархини сақлаб қолишига кўра рейтингларини эълон қилиб келади. Бугун у 2021 йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра янги рейтингини тақдим этди.

ЎҚИНГ: vivo смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июль)

Унга кўра, ўз нархини сақлаб қолиш бўйича 76,68 индекси билан Huawei Mate 40 Pro Plus флагмани лидерликка эришган. Энг секин арзонлашувчи смартфонларнинг кучли учлигига яна iPhone 12 Pro (75,73 индексли) ҳамда Huawei Mate 40 Pro (71,11 индексли) кирган.

Таъкидлаш керакки, DxOMark лабораторияси 2020 йил якунларига кўра айнан Huawei Mate 40 Pro+ флагманини энг зўр камерофон, дея эълон қилган.

ЎҚИНГ: realme смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июль)

Нархини энг секин йўқотувчи ўнта смартфон рейтингининг тўлиқ кўриниши эса қуйидагича тус олган:

  1. Huawei Mate 40 Pro Plus – 76,68
  2. iPhone 12 Pro – 76,48
  3. Huawei Mate 40 Pro – 75,73
  4. Huawei P40 Pro Plus – 74,11
  5. iPhone 12 Pro Max – 73,13
  6. iPhone 12 – 70,60
  7. Huawei Mate 40 RS Porsche Designe – 66,67
  8. Huawei P40 Pro – 63,50
  9. Huawei Mate 30E Pro 5G – 62,28
  10. Xiaomi Mi 10 Ultra – 62,01

Ишлаб чиқарувчилар кесимида олиб қараганда, рейтинг шоҳсупасини ҳамда умуман рўйхатдаги нақ олтита поғонани Huawei компаниясининг вакиллари банд этган. Кучли ўнталикка Apple’нинг учта айфони ҳамда Xiaomi’нинг битта флагмани кирган.

ЎҚИНГ: Энг зўр флагман ва турли жиҳатлардан энг яхши ҳамёнбоп смартфонлар («Роскачество» олтита рейтинги, 2021 йил июнь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!