ТОП-5: Дунё бўйича қайси планшетлар энг зўр сотиляпти?

  •   DiMaX
  •  454
  •  04.08.2021 17:23

ТОП-5: Дунё бўйича қайси планшетлар энг зўр сотиляпти?

Куни кеча бугун Xiaomi тарихда илк бор Samsung ва Apple’дан ўзиб, Европа смартфон бозорида етакчи бўлгани ҳақида ёзган эдик. Бундан ташқари, купертинолик техногигант ноутбуклар сотиш бўйича ҳам лидерликни қўлдан чиқарган.

ЎҚИНГ: iPhone 13 Pro илк «жонли» суратларда: Ligthning порти йўқ!

Лекин йилнинг иккинчи чораги ҳолатига кўра, жаҳон планшет бозорида Apple ҳалиям биринчиликни ушлаб турибди. Strategy Analytics таҳлил компаниясининг ушбу давр бўйича эълон қилган ҳисоботи шундан далолат бермоқда.

2021 йилнинг 2-чорагида планшет бозорида Apple ҳиссаси 11 фоизга ўсиб, 35 фоизни ташкил этган. Компания бутун дунё бўйлаб 15,82 миллионта iPad сотишга муваффақ бўлган.

Энг оммабоп планшетсозлар рейтинги эса қуйидагича кўриниш олган:

  • Apple
  • Samsung
  • Lenovo
  • Amazon
  • Huawei

Жорий йилнинг иккинчи кварталида энг катта ўсиш Lenovo’да кузатилган – хитойлик компания ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 67 фоизга кўп планшет сотган. Мазкур гаджетлар бозорида Huawei энг катта регресс намоён этган – унинг сотувлари 57 фоизга пасайган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, рейтингда тўртинчи поғонани Amazon банд этиб турибди. Samsung эса купертинолик рақибидан кейинги ўрнини сақлаб қолган ва энг оммабоп Android-планшет ишлаб чиқарувчи бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Бешта мобил хизматдан бир ой бепул фойдаланиб, 3 дона Samsung планшетидан бирини ютиб олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!