Умуман кутилмаган янги смартфон – Redmi Note 9S тақдимот куни эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  4524
  •  16.03.2020 08:25

Умуман кутилмаган янги смартфон – Redmi Note 9S тақдимот куни эълон қилинди

Xiaomi корпорацияси яқиндагина ўзининг Redmi Note 9 Pro Max смартфонини тақдим этган. Бундан ташқари, компания унинг янада арзон версияси – Redmi Note 9 Pro моделини ҳам намойиш қилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi нархи 285 доллардан ошувчи барча 4G-смартфонларини йўқ қилмоқчи!

Тўққизинчи авлод Redmi смартфонлари туркумида яна Redmi Note 9, Redmi 9 ҳамда энг арзон Redmi 9A моделлари бўлиши кутилмоқда. Яқинда дастурчилар MIUI 11 прошивкасида юқоридагилардан биринчиси, яна Redmi 10X 4G, Redmi K30 Pro ва Redmi K30 Pro Zoom Edition смартфонлари ҳақида маълумот топишган эди.

Лекин кутилмаганда Xiaomi корпорациясининг Малайзия бўлинмаси умуман бошқа – Redmi Note 9S моделининг тақдимот санасини эълон қилди:

Юқоридаги постерга кўра, 23 март куни намойиш этиладиган янги смартфоннинг ҳам бош камераси тўрт модулли бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг ушбу смартфонига келган янгиланиш уни «ғишт»га айлантирди

Яна бир қизиқ постерида компания Redmi Note 9S смартфонини мушук сурати билан реклама қилган ва унинг камераси зўрлигини таъкидлаган. Ундаги расмга кўра, ушбу смартфон олд панели яқинда чиқарилган иккита моделдан фарқ қилмайди:

Кузатувчилар фикрича, Малайзияда ҳали Redmi Note 9 Pro ҳамда Note 9 Pro моделлари расман тақдим этилмаган. Шу сабабли, Redmi Note 9S мана шу иккита смартфондан бирининг мазкур мамлакат учун бошқа номда чиқарилган версияси бўлиши ҳам мумкин.

Дарвоқе, «Хитойча Apple» бугуннинг ўзидаёқ яна битта намойиш ўтказишини эълон қилганди...

ЎҚИНГ: «Симларни кесиб ташланг!» – 16 мартда Xiaomi қанақа янги гаджет тақдим этяпти?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.