Узоқ муддат хизмат қилувчи, учта камерали, арзон Oppo A16 смартфони тақдим қилинди
Oppo компанияси янги Oppo A16 смартфонини расман намойиш қилди, дея хабар бермоқда iXBT нашри.
ЎҚИНГ: Хитой зонди Марсга қўнгани шарафига Oppo янги смартфон чиқарди (+видео)
Смартфон 6,5 дюймли IPS LCD HD+ 1600х720 дисплейга эга. Дисплей панели стандарт 60Hz янгиланиш частотасини тақдим этади ва NTSC ранглар гамутининг 71% ини қамраб олади.
Смартфон саккиз ядроли MediaTek Helio G35 тизими билан жиҳозланган. Қурилма 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ ички доимий хотирага эга. Дастурий таъминотга келсак, смартфон Android 11 асосида ColorOS 11.1 ишлайди.
Қувват тугмаси остидан бармоқ изи сканери ўрин олган. Камералар ўлчамлари 13, 2 ва 2 мегапикселга тенг. Олд камера 8 мегапиксел.
Oppo A16 иккита SIM картани қўллаб-қувватлайди, 4G VoLTE, Wi-Fi, Bluetooth 5.0, GPS, 3,5 мм аудио жек ва USB-C портга эга. Смартфон 10 ваттда қувватланувчи 5,000 мАс аккумулятор билан жиҳозланган. Oppo A16'нинг ўлчамлари — 163,8 х 75,6 х 8,4 мм, оғирлиги тахминан 190 грамм.
Янги қурилманинг нархи 138 долларни ташкил этади, смартфон Pearl Blue, Space Silver ва Crystal Black рангларида мавжуд.
ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр флагманлар рейтингида илк бор Realme ғолиб! (Antutu, 2021 йил май)