Xiaomi битта қувват билан 100 кунгача ишловчи «ақлли» гаджетини тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  1314
  •  12.06.2019 17:01

Xiaomi битта қувват билан 100 кунгача ишловчи «ақлли» гаджетини тақдим этди!

Бизга асосан смартфонлари билан яхши таниш бўлган Xiaomi компанияси аслида жуда кўплаб турларда маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Кечагина у ўзининг Mi Band 4 фитнес-билагузугини расман намойиш этди.

ЎҚИНГ: Xiaomi нуқсонли чиққан ўн мингдан ошиқ гаджетини қайтариб оляпти

Шу билан бирга, «Хитойча Apple» тақдим этган яна бир «ақлли» девайс – симсиз кузатув камераси ҳам эътиборга лойиқ. Унинг асосий афзалликлари – юқори даражада автономлиги, IP65 стандартига кўра чанг ва намдан ҳимояланганлиги ҳамда арзонлигидир – камерани 58 долларга олиш мумкин.

Xiaomi бу камерани 5100 мА/соатлик литийли аккумулятор билан таъминлаган; шунинг эвазига гаджет битта қувват билан 100 кунгача ишлай олади. Корпуси чанг ва сувдан муҳофаза этилганлиги эвазига уни кўчада бемалол қўллаш мумкин – у шамолдан ҳам, қуёшдан ҳам «қўрқмайди».

ЎҚИНГ: Ваҳимачилар учун махсус: яширин камераларни аниқловчи «анти-жосус» гаджет яратилди! (+видео)

Мазкур камера яна «сунъий онг»га эга бўлиб, кадрга тушган инсонни пайқаш қобилиятига эга. Агарда унинг назорат ҳудудига кимдир кирса, дарров пайқайди – 10 метргача узоқликдаги инсон танасидан чиқаётган инфрақизил нурланишини қайд эта олади. Бу ҳақда ўша заҳотиёқ эгасининг смартфонига тегишли билдиришномани юборади. Турли шаклларнинг контурларини таҳлил эта олиши боис у назорат ҳудудига ҳашаротлар, уй ҳайвонлари кириб қолганида уларни чалкаштириб юбормайди.

Xiaomi «ақлли» камераси оладиган кадрнинг тасвир аниқлиги 1920х1080 пикселлик, объективи эса F/2,6 диафрагмалидир. Видеони у microSD форматли хотира картасига ёзиб олади, шунингдек, 7 кунгача олган видеоёзувларни «булутли» сақлагичда сақлайди.

ЎҚИНГ: Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!