Xiaomi бу смартфони нархини ярмидан ҳам пасайтирди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  4973
  •  23.01.2020 09:54

Xiaomi бу смартфони нархини ярмидан ҳам пасайтирди! (+видео)

«Хитойча Apple» ўзининг Xiaomi Mi Mix 2S смартфонини 2018 йили тақдим этган бўлиб, сайтимизда унинг тўлиқ тавсифи ҳам берилган. Компания уни керамик корпусда чиқарган бўлиб, у симсиз қувватлана олувчи илк шундай модел бўлган.

ЎҚИНГ: Mi Mix 2S: Xiaomi муҳим технологияда Apple'га етиб олди

Олдинига керамик корпусли Mi Mix 2S қиммат смартфонлардан бири бўлса-да, Xiaomi мунтазам тарзда унинг нархини пасайтириб келаётир. Жумладан, Хитойда ҳозир тезкор/ички хотираси 6/128 гигабайтлик варианти атиги 231 доллардан таклиф этиляпти. Таққослаш учун айтиш керакки, айни шунақаси ўз ватанида дастлаб 520 доллардан сотилган.

Xiaomi Mi Mix 2S диагоналига 5,99 дюймлик экран, 12 мегапикселлик қўшалоқ бош камера билан таъминланган бўлиб, «хитойча iPhone X» дея тавсифланган. Унга ўз даврининг энг кучли процессори – Snapdragon 845, ток сиғими 3400 мА/соатлик аккумулятор ҳамда NFC чипи ҳам ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Redmi энг оммабоп смартфонини янада арзонлаштирди!