Xiaomi Mi 10’нинг энг арзон талқинини илк бор ёқиқ ҳолида «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  3455
  •  25.01.2020 09:59

Xiaomi Mi 10’нинг энг арзон талқинини илк бор ёқиқ ҳолида «жонли» кўрамиз!

«Хитойча Apple» ўзининг навбатдаги флагман смартфонлари – Xiaomi Mi 10 оиласи моделларини тақдим этишига ҳам оз вақт қолди. Мазкур туркумга кирувчи стандарт моделдан ташқари Mi 10 Pro ҳақида ҳам маълумотлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 DxOMark рейтингида биринчи

Анъанага кўра, флагманнинг арзонлаштирилган версияси – Xiaomi Mi 10 SE ҳам бўлади, аммо шу пайтгача бу модел ҳақида маълумот чиқмаётган эди. Гури Сардор (Guri Sardar) исмли информатор унинг биринчи «жонли» суратини эълон қилди. Сифатсиз олинган ушбу суратда Xiaomi Mi 10 SE экранининг бир қисми ёқиқ ҳолида кўрсатилган ва унинг экранида асосий хусусиятлари акс этган.

Агар шу маълумот рост бўлиб чиқса, Mi 10 SE арзонлигини таъминлаш учун Xiaomi унга Qualcomm Snapdragon 765G процессорини ўрнатмоқда. Қурилманинг 5,8 дюймлик экранида олд камера учун тирқиш очилган; дактилоскопик датчик ҳам дисплей остига жойланган. Суратдаги смартфон 8 гигабайтлик тезкор хотира ҳамда 128 гигабайтлик, UFS 3.0 туридаги ички хотира билан таъминланган. Xiaomi Mi 10 SE аккумулятори 4000 мА/соатлик бўлиб, 27 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олади.

Айтиш керакки, Snapdragon 865 процессорли биринчи смартфон Mi 10 бўлиши учун Xiaomi ушбу гаджетларини Galaxy S20 флагманлар туркумидан олдин чиқаряпти. Бироқ яна бир хитойлик телефон AnTuTu бенчмаркида уни «ер тишлатган» ва булардан олдинроқ чиқиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi бу смартфони нархини ярмидан ҳам пасайтирди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!