Xiaomi Mi 8’нинг премиал талқини кутилганидан арзон нархда сотувга чиқмоқда

  •   DiMaX
  •  3761
  •  26.07.2018 17:33

Xiaomi Mi 8’нинг премиал талқини кутилганидан арзон нархда сотувга чиқмоқда

Жорий йилнинг 31 май кунги тадбирида Xiaomi компанияси ўзининг Mi 8 туркуми смартфонларини намойиш этганди. Булар – Mi 8 юбилей флагмани, шунингдек унинг Mi 8 SE ҳамда Mi 8 EE талқинларидир.

ЎҚИНГ: Mi 8 тақдим қилинди: нарх борасида компания ваъдасида турди!

Xiaomi Mi 8 SE модели – техник хусусиятларига кўра юбилей флагманининг «укаси» бўлса, Mi 8 Explorer Edition – уларнинг «акаси» дейиш мумкин. У бармоқ изи датчигининг экранга интеграция этилганлиги, тўлақонли юз сканерига эгалиги ҳамда орқа панелининг яримшаффоф эканлиги билан ажралиб туради.

Xiaomi компаниясининг бугун – 26 июлда маълум қилишича, юбилей флагманининг премиал – Mi 8 Explorer Edition талқини Хитойда 30 июлдан сотувга чиқади. Айтиш керакки, дастлаб унинг 24 июлда савдога чиқиши айтилган эди, аммо ишлаб чиқарувчи бу хабарни рад этган. Премиал флагманнинг хусусиятлари ҳақида қуйидаги хабаримизда етарлича маълумот олишингиз мумкин:

ЎҚИНГ: Расмий хабар: Mi 8 Explorer Edition нархи, тақдимот куни маълум қилинди

Шунингдек, Mi 8 EE нархи борасида ҳам сизу бизга ёқимли янгилик мавжуд. Яъни, аввалги хабарларда унинг 8/128 гигабайтлик хотирага эга талқини 550 доллардан сотилиши айтилган бўлса, бугун гаджет нархи 3699 юанга тенг эканлиги маълум бўлди – бу эса тахминан 545 АҚШ долларига тўғри келади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Xiaomi Mi 8 SE модели ҳануз савдога қўйилгани йўқ. «Уч оғайни ботирлар»нинг «катта»си эса 30 июлдан Хитойдагина сотила бошлайди, унинг Ўзбекистон бозорларига етиб келишигача ҳали вақт бор.

ЎҚИНГ: Юртимизда сотилаётган Mi 8 харид қилиш учун беш сабаб