Xiaomi раҳбари ҳамёнбоп Redmi 7 нархи ва жиҳатларини маълум қилди

  •   DiMaX
  •  3671
  •  11.03.2019 09:09

Xiaomi раҳбари ҳамёнбоп Redmi 7 нархи ва жиҳатларини маълум қилди

Redmi брендининг илк вакили «ёнғоқчақар» Redmi Note 7 модели бўлганди. Кейинроқ эса компания Ҳиндистонда унинг глобал версиясини ҳамда янги Redmi Note 7 Pro моделини намойиш қилди. Сўнг эса Испанияда...

ЎҚИНГ: Redmi 7 эмас, балки европача Redmi Note 7 намойиш қилинди: камераси 48 МПлик, лекин нархи...

Энди бўлса навбат Redmi 7 девайсига келди, Terabayt.uz эса тақдимотидан аввал унинг «жонли» видеосини ҳам эълон қилган. Куни кеча ушбу модел ҳақидаги айрим маълумотларни Xiaomi компанияси топ-менежери Лей Цзунь (Lei Jun) айтиб ўтди.

Xiaomi раҳбарининг Weibo фойдаланувчилари билан ёзишмаларида маълум қилишича, Redmi 7 модели 700-800 юанга нархланади, бу эса 105-120 АҚШ долларига тўғри келади.

Шу билан бирга, Лей Цзунь ушбу смартфонда қулоқчин учун стандарт аудиотирқиш, инфрақизил порт ҳамда сиғимдор аккумулятор ҳам бўлишини айтган. Бундан ташқари, Redmi 7 савдосида дефицит юзага келмаслиги учун, уни сотувга чиқаришдан олдин кўп миқдорда ишлаб чиқариб, йирик миқдорда омборларга жамлаб қўйишларини ҳам маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, хитойча Redmi Note 7 моделини Ўзбекистонда ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин. Жаҳон бозорига чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари энди қимматлайди – буни шахсан компания бош директори айтди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!