Xiaomi сир тутаётган Mi 10T Pro камерофонини илк «жонли» суратларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2228
  •  27.08.2020 13:13

Xiaomi сир тутаётган Mi 10T Pro камерофонини илк «жонли» суратларда кўрамиз!

«Хитойча Apple» ўзининг Xiaomi Mi 9T ҳамда Mi 9T Pro смартфонларини намойиш этганидан буён бир йилдан ошиқ вақт ўтди. Энди эса уларнинг давомчилари учта моделда чиқади, дейишяпти: Xiaomi Mi 10T, Mi 10T Pro ҳамда Mi 10 Lite.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбарияти кутилганидан ҳам зўр чиққан янги арзон флагмани учун узр сўради

Ҳиндистонлик инсайдер Абҳишек Ядав (Abhishek Yadav) янги учликнинг «катта»си – Xiaomi Mi 10T Pro ҳақида илк маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мазкур флагман янгиланиш частотаси 144 герцлик дисплей, 108 мегапикселлик камера ҳамда 5000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланган.

Бармоқ изи сканери эса корпуснинг қиррасига ўрнатилган бўлиши мумкин – инсайдер бунга аниқлик кирита олмаган.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Шу билан бирга, Slashleaks ресурси аллақачон Xiaomi Mi 10T Pro смартфонининг бир нечта «жонли» фотосуратларини ҳам улашди:

Биринчи ўринда қурилманинг бош камераси эътиборга лойиқ: у тўрт модулли бўлиб, улардан бири – 108 мегапикселлиги анча йирик:

Эслатиб ўтамиз, Vivo X50 Pro флагманида ҳам бош камера датчикларидан асосийси шунақа кўринишга эга эди.

Xiaomi Mi 10T туркумининг қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум; лекин, смартфонлар аллақачон тайёр эканлигига қараганда, бунга кўп вақт қолгани йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...