Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларини 3 мартгача 40% чегирма билан олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1353
  •  01.03.2021 09:45

Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларини 3 мартгача 40% чегирма билан олиш мумкин!

AliExpress онлайн савдо платформасининг Россияга мўлжалланган Tmall интернет-дўконида «Хитойча Apple» маҳсулотлари учун акция эълон қилинди. «Xiaomi’дан ҳамма хурсанд» («Все в восторге от Xiaomi») деб номланувчи ушбу акцияда Xiaomi, Redmi ҳамда Poco брендларига мансуб айрим гаджетларга чегирма бор.

ЎҚИНГ: Энг кучли процессорли энг арзон флагманлар – Redmi K40 Pro ҳамда кутилмаган K40 Pro+ намойиш этилди!

Мазкур акция 2021 йилнинг 1 мартидан то 3 мартигача (шу кунлари ҳам) амалда бўлади ва унда қирқ фоизгача чегирмалар ваъда қилинмоқда. Mi Robot Vacuum-Mop Essential G1 русумли робот-чангютгич учун чегирма эса ундан ҳам ортиқ – уни аввалги 23 000 рубль ўрнига акцияда 10 570 рубль эвазига олиш мумкин.

Шунингдек, Xiaomi Mi Band 4 NFC ақлли билагузуги ва Xiaomi Mi AirDots Pro симсиз қулоқчини учун 40 фоиз, Xiaomi Mi Band 5 ҳамда Mi True Wireless Earbuds 2 учун эса 30% чегирмалар белгиланган.

ЎҚИНГ: Яна бир оператордан иккита акция: тунги интернетга чегирмалар ҳамда тариф алмаштиришда бонус ва совғалар!

Яна бир қизиқарли таклиф эса янги чиққан Redmi Note 9T смартфонига тегишли – аслида 20 490 рубллик бу гаджетни 17 490 рублга олса бўлади. Тезкор/ички хотираси 6/128 гигабайтлик Poco X3 NFC моделини эса 21 990 рубль ўрнига 17 990 рублга харид қилиш мумкин.

Акция доирасида харид қилинган товарларни Россиядаги буюртмачиларга икки кундан бошланувчи муддатларда етказиб беришни ваъда қилишяпти. Демак, ҳозир ушбу мамлакатда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда Россияда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, февраль)