Xiaomi ва Redmi смартфонларини 33 фоизгача чегирма билан олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  2872
  •  01.04.2020 10:49

Xiaomi ва Redmi смартфонларини 33 фоизгача чегирма билан олиш мумкин!

Ёдингизда бўлса, Xiaomi компанияси март ойида Россияда смартфонларини 123 долларгача чегирма билан сотганди. Энди эса, Mi Fan Festival 2020 фестивали доирасида ушбу мамлакатдаги мухлислари учун яна акция эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Xiaomi рекордчи смартфонини арзонлаштириб, бештасининг прошивкасини янгилаяпти!

Янги акция промокод орқали турли Xiaomi маҳсулотларини 33 фоизгача чегирма билан олиш имконини тақдим этади. «Ақл билан харид қилинг, ақл билан яшанг» деб номланган бу акция бугун – 1 апрель куни бошланган ва 6 апрель, Москва вақти билан соат 23:59 гача давом этади. Унда ҳар куни ҳар хил қўшимча чегирмалар амал қилади.

Масалан, айни дамда – 1 апрель куни 108 мегапикселлик камерага эга илк смартфон – Mi Note 10 Pro моделининг 8/256 гигабайтлик талқинини одатдаги 43 990 рубль ўрнига 39 591 рублга олиш мумкин. Компаниянинг энг арзон смартфони – Redmi 7A’нинг 2/16 гигабайтлиги аввал 7490 рублга нархланган бўлса, ҳозирда 4582 рублга харид қилиш имкони мавжуд.

Чегирмалар нафақат Xiaomi ва Redmi смартфонларига, балки «Хитойча Apple» экотизимининг бошқа маҳсулотларига ҳам татбиқ этилган. Улар қаторида қулоқчинлар, ақлли браслетлар, ақлли уй қурилмалари, чемоданлар, телеприставкалар ва бошқалар ҳам бор.

Демак, ҳозирда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз мана бу ҳавола орқали акция саҳифасига ўтиб, чегирмалардан фойдаланишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi Note 9 5G ҳам тайёр: атиги 140 долларлик 5G-смартфон тезкор қувватлана олади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!