Xiaomi’нинг биринчилар қаторида Android 10 Q’гача янгиланувчи смартфонлари рўйхати

  •   DiMaX
  •  2309
  •  14.06.2019 17:38

Xiaomi’нинг биринчилар қаторида Android 10 Q’гача янгиланувчи смартфонлари рўйхати

Google компанияси Android 10 Q операцион тизимини кузга яқин фойдаланувчиларга буткул тақдим этади. Ҳозирча эса айрим смартфонларда унинг бета-талқинларини синаб кўриш имкони бор.

ЎҚИНГ: Android 10 тақдим этилмасидан Android 11 эълон қилинди: Google унга «имконсиз» функцияни қўшяпти!

Terabayt.uz’да ўнинчи талқиндаги – Android Q операцион тизимигача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетлари рўйхати ҳамда Huawei смартфонлари рўйхати эълон қилинган. Хитойлик манбалар эса ушбу янгиланишни биринчилар қаторида олувчи Xiaomi ва Redmi телефонлари ҳақидаги маълумотни ҳам улашишди.

Android 10 талқинига биринчи тўлқинда «хитойча Apple»нинг атиги 11 моделдаги қурилмаси янгиланар экан. Мана, улар рўйхатига қуйидаги скриншотда назар соламиз:

Кўряпмизки, компаниянинг айни дамдаги флагманлари ҳамда бултурги энг яхши смартфонлари биринчилар қаторида ўнинчи талқиндаги «яшил роботча» билан дўстлашади.

ЎҚИНГ: Android 10 Q Beta 4 муаммолари ҳал этилди – уни энди бемалол ўрнатиш мумкин!

Шундай қилиб, жорий йилнинг тўртинчи чорагида қуйидаги моделлар Android 10 асосидаги прошивкани қабул қилиб олади:

  1. Xiaomi Mi 9 (Сотиб олиш)
  2. Xiaomi Redmi K20 Pro
  3. Xiaomi Mi 8 (Сотиб олиш)
  4. Xiaomi Mi 8 Pro
  5. Xiaomi Mi 8 Explorer Edition
  6. Xiaomi Mi Mix 2S (Сотиб олиш)
  7. Xiaomi Mi Mix 3 (Сотиб олиш)
  8. Xiaomi Redmi K20
  9. Xiaomi 9 SE (Сотиб олиш)

Келаси йилнинг биринчи чорагида эса яна икки русумли смартфонга Android Q операцион тизимига асосланган прошивка тарқатилади:

  1. Xiaomi Redmi Note 7 (Сотиб олиш)
  2. Xiaomi Redmi Note 7 Pro

Агар сиз ҳам юқоридаги моделлардан бирига мансуб смартфон тутаётган бўлсангиз, янгиланишларни кузатиб боринг. Android 10 уларга босқичма-босқич тарқатилиши боис, бизнинг ҳудудлардаги смартфонларга сал кечроқ келиши ҳам мумкин.

Шунингдек, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли русумлардаги Xiaomi телефонларини атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Улардан аксариятининг нархлари анча пасайтирилган, шунингдек, тўлов борасида янги имкониятлар ҳам пайдо бўлган...

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини энди пул ўтказиш (перечисление) йўли билан ҳам олишингиз мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!