Янада арзон Redmi K30 5G сотувга чиқди – Realme «дамини олсин»!

  •   DiMaX
  •  2465
  •  14.01.2020 09:23

Янада арзон Redmi K30 5G сотувга чиқди – Realme «дамини олсин»!

Xiaomi корпорациясининг Redmi K30 модели энг арзон 5G-смартфон сифатида ҳам машҳур бўлган. Унинг 4G-версияси аввалроқ савдога қўйилган, 7 январдан эса флагманнинг 5G-талқини сотила бошлаган ва икки соатдаёқ талаш бўлган эди. Лекин унинг рақиби...

ЎҚИНГ: Redmi K30 энди энг арзон 5G-смартфон эмас! Лекин буям вақтинчалик...

Хулласи калом, Xiaomi бугун – 14 январдан ўз ватанида Redmi K30 5G смартфонининг иккинчи партиясини савдога қўйди. Унинг биринчи партияси фақат конфигурациядаги – 8/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга вариантидан иборат эди. Гарчи бу нисбатан қиммат – 375 АҚШ долларига тенг бўлса-да, барибир бозорда энг арзон 5G-смартфон сифатида хит бўлган.

Энди эса Redmi K30 5G янада арзон нархлардаги икки хил хотира конфигурациясига эга вариантларда ҳам сотила бошлади. Унинг тезкор хотираси 6, ички хотираси 64 гигабайт бўлган варианти атиги 289 доллар, 6/128 гигабайтлиги эса 332 доллардан сотилмоқда.

Шу тариқа, ушбу модел яна бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи энг арзон смартфон бўлиб олди. Унинг асосий рақиби – Oppo корпорацияга қарашли арзончи бренднинг Realme X50 флагмани эса 360 доллардан бошланувчи нархларда баҳоланган. Афсуски, улар фақат маҳаллий бозорга чиқарилган; «Осмон ости салтанати»дан ташқарига расман етказиб бериши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Mi 10 5G сотувга чиқди: нархи ва жиҳатлари билан танишинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.