«Йилнинг асосий арзонлатиб сотуви»: 13 июнгача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларига чегирмалар бор!

  •   DiMaX
  •  799
  •  10.06.2021 14:59

«Йилнинг асосий арзонлатиб сотуви»: 13 июнгача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларига чегирмалар бор!

«Хитойча Apple» ўзининг Россиядаги расмий интернет-дўконида «Йилнинг асосий арзонлатиб сотуви» («Главная распродажа года») акциясини эълон қилди. Унда смартфонлар, телевизорлар, аксессуарлар ва Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотларга чегирмалар белгиланган.

ЎҚИНГ: AliExpress: Россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси битта компанияга тегишли

Арзонлаштириб сотиш доирасида Xiaomi Mi 11 флагманини 10 минг рублга арзон (85 990 ўрнига 75 990 рублга) олиш мумкин. Компаниянинг Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro, шунингдек Redmi Note 10 ва Redmi Note 8 Pro смартфонларига эса 4 минг рубллик чегирмалар белгиланган.

Смартфонлардан ташқари, онлайн дўконда бошқа тур девайсларни ҳам арзонроқ беришяпти. Масалан, унда Mi Robot Vacuum Mop P робот-чангютгичи учун 6 минг рубллик чегирма белгиланган.

Мазкур акция 13 июнь куни, Москва вақти билан соат 23:59 гача давом этади. Унда арзон сотилаётган товарлар рўйхати билан танишиш ҳамда харид қилиш учун ҳозирда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз мана бу ҳавола орқали расмий дўконга ўтишлари мумкин. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда ушбу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Дунё смартфон бозорининг 70 фоизи шу бештагина компанияга тегишли!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.