YouTube’даги рекламадан қанча пул тушаётганини Google илк бор эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2164
  •  05.02.2020 12:49

YouTube’даги рекламадан қанча пул тушаётганини Google илк бор эълон қилди

Google компанияси YouTube видеохостингини 2006 йили 1,65 миллиард долларга харид қилган ва ривожлантириб келаётир. Аммо ундаги асосий даромад манбаи бўлмиш рекламалардан қанча пул топаётганини шу пайтгача айтмаган эди.

ЎҚИНГ: Энг машҳур блогерларнинг орқасида ким турибди?

Энди эса Google’га эглик қилувчи Alphabet компанияси бу борадаги маълумотни ўзининг 2019 йил бўйича молиявий ҳисоботида эълон қилди. Маълум бўлишича, YouTube’даги рекламалар ўтган йили 15 миллиард доллардан ошиқ фойда келтирган. Бу эса 2018 йилгига нисбатан нақ 36 фоизга кўп кўрсаткичдир.

Alphabet’нинг бултурги барча даромадлари 162 миллиард долларга етган. Бу дегани – ушбу маблағнинг деярли 10 фоизини у YouTube орқали олган.

ЎҚИНГ: 2019 йилда энг кўп пул топган YouTube-блогерлар: кучли учликда иккита болакай!

Айтиш керакки, YouTube рекламадан ташқари йўллар орқали ҳам даромад келтиради. Масалан – видеони рекламасиз кўриш имконини берувчи пулли Premium обунаси, пулли YouTube Music хизмати (лекин Telegram орқали бундан бепул фойдаланиш усули топилган!) кабилар.

Агарда сиз ҳам YouTube’да видеоканал очишни истасангиз, бунинг энг осон усули мана бу йўриқномамизда қадам-бақадам кўрсатиб берилган. Канал юритиш учун сиз профессионал бўлишингиз ҳам шартмас, видеокамера ҳам керак бўлмайди, яна пул топиш ҳам мумкин...

ЎҚИНГ: YouTube’да атиги бир ойда 1,6 миллион обуначи тўплаган қиз барча видеоларини шу смартфонда оляпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!