iPhone’да батарея қувватини ва интернет-трафикни тежашнинг энг осон йўли пайдо бўлди!
Apple корпорацияси ўтган ойда ўзбекча клавиатурали iOS 13 операцион тизимини чиқарган; ундаги ўзгаришлар ва янгиланувчи iPhone’лар рўйхатларини тақдим этганмиз. Шунингдек, ушбу дастурий таъминот етиб келмаётган бўлса, айфонни «мажбуран» янгилаш йўлларини ҳам эълон қилганмиз.
ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: iPhone’ингизни янгиламай туринг, агарда...
iOS 13 операцион тизими ва ундан бир неча кун ўтиб тақдим этилган iOS 13.1 талқинидаги энг фойдали функциялардан бири – «Маълумотларни тежаш», яъни «Экономия данных» опциясидир. У нафақат ҳисобингиздаги мегабайтларингиз ёки маблағларингизни, балки iPhone аккумуляторининг қувватини ҳам тежашга ёрдам беради.
Ушбу опцияни ёқиш усули қуйидагича:
- iPhone тизим созламаларига кирасиз.
- Уяли алоқа бўйича интернетдан фойдаланишни акс эттирувчи «Сотовые данные» бўлимига ўтасиз.
- «Экономия данных» бандидаги тумблерни суриб фаоллаштирасиз.
Хўш, «Экономия данных» режими нималарга таъсир этади?
- Иловаларнинг автоматик янгиланиши тўхтатилади;
- Расмлар ва видеолар iCloud’га юборилмайдиган бўлади;
- «Мусиқа» ҳамда «Подкастлар» иловаларидаги контентлар автоматик юкланмайди.
- App Store видеолари автоматик ижро этилмайди.
- FaceTime иловасида тасвирнинг юқори сифатда узатилиши ўчирилади.
ЎҚИНГ: Исталган смартфонда Android автоматик янгиланишини ўчириб қўйишнинг энг осон иккита йўли
Шунингдек, нафақат мобил тармоқ орқали, балки Wi-Fi орқали уланганда ҳам трафик ҳамда қувватни тежаш мумкин. Бунинг учун муайян Wi-Fi-уланиш созламаларида тегишли опцияни ёқиш кифоя:
Агарда керак бўлмай қолса, «Экономия данных» опциясини худди ўша жойнинг ўзидаги тумблерни тескари томонга суриш орқали ўчириб қўйиш мумкин.