Samsung Galaxy M52 5G смартфонининг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди
Интернет саҳифаларида Galaxy M52 5G смартфонининг техник жиҳатлари пайдо бўлди. Ликстер Ишан Агарвал берган маълумотига кўра, M52 5G Snapdragon 778G чипи, учта камера ҳамда катта ҳажмли дисплейга эга бўлади.
Аниқроқ қилиб айтганда, смартфон 6.7 дюймли Full HD+ резолюциядаги Super AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Дисплейнинг юқори ўнг бурчагида эса 32МП селфи камера жойлашган бўлади. Смартфоннинг 6/128ГБ, 8/128ГБ хотира тури мавжуд.
Орқа панелдаги камералар модулида 64МП асосий камера, 12МП ультракенг, 5МП сатҳ камералардан иборат бўлади. Аммо баъзи суратларда смартфонда тўртинчи 5МП макро камера бўлиши кўрсатилган.
Смартфон Android 11 операцион тизими ҳамда One UI 3.1 график қобиғида ишлайди. Қурилманинг ўлчамлари 164 х 75 х 7мм бўлиб, оғирлиги 175 граммни ташкил қилади.