2020 йилнинг биринчи ярмидаёқ Apple чиқарадиган 6 гаджет

  •   DiMaX
  •  1116
  •  30.01.2020 15:36

2020 йилнинг биринчи ярмидаёқ Apple чиқарадиган 6 гаджет

Машҳур таҳлилчи Мин-Чи Куо купертинолик корпорациянинг бу йил жами беш хил янги айфон, сўнг «металл совун» ва iPhone SE 2 Plus ҳам тақдим этишини айтган. Куни кеча эса у Apple шу йилнинг ярмигача чиқарадиган гаджетлар бўйича прогнозини эълон қилди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Адашмас таҳлилчига кўра, «тишланган олмали» компания шу йилнинг биринчи ярмидаёқ қуйидаги девайсларнинг намойишини ўтказади:

  1. Экрани 4,7 дюймлик iPhone 9 (дастлаб унинг iPhone SE 2 номи остида чиқиши кутилган) смартфони.
  2. Янгиланган iPad Pro – флагман планшет. Унинг уч модулли бош камераси тўлдирилган борлиқ технологияси билан ишлаш учун 3D-сканерлашни ҳам қўллаб-қувватлайди.
  3. Янги MacBook Pro / Air – бу икки ноутбукдан қайси модели чиқиши ҳозирча аниқ эмас. Миш-мишларга кўра, Apple худди 16 дюймлик MacBook каби клавиатурага эга бўлган, диагонали 13 дюйм ўлчамли MacBook Pro тайёрламоқда.
  4. AirTag – ўта кенг полосали алоқа технологиясини қўллаб-қувватловчи, брелокка ўхшаш митти қурилма. Уни калитлар шодасига ёки ҳамёнга бириктириб қўйиш ва йўқолган ёки ўғирланган ҳолларда тезда топиш мумкин бўлади.

  1. Флагман қулоқчин – инсайдер унинг тафсилотларига тўхталмасдан, фақат Bluetooth орқали ишлашини айтган. Айримлар бунинг Powerbeats 4 модели бўлишини тахмин қилишган, бироқ ҳозирги Powerbeats 3 қулоқчинлари флагман тоифасига кирмайди.
  2. Симсиз қувватловчи гиламча – бу ҳақида ҳам батафсил маълумот йўқ. Лекин бу 2017 йили эълон қилинган, австралияликлар «сотиб қўйган», охир-оқибатда бекор қилинган симсиз зарядлаш станцияси – AirPower эмаслиги аниқ.

Мазкур рўйхат қайта кўриб чиқилиши эҳтимоли ҳам бор, чунки коронавирус эпидемияси туфайли Apple’га бутловчи қисмларни етказиб берувчи ҳамкорларнинг фаолиятларида узилишлар бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Энг қиммат айфон ҳам DxOMark рейтингида Apple’ни шарманда қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!