Энг қиммат айфон ҳам DxOMark рейтингида Apple’ни шарманда қилди

  •   DiMaX
  •  2390
  •  28.01.2020 09:46

Энг қиммат айфон ҳам DxOMark рейтингида Apple’ни шарманда қилди

DxOMark лабораторияси рақамли қурилмалар камераларини, шунингдек, яқиндан бери – овоз янгратиш имкониятларини ҳам профессионал баҳолаб келмоқда. Аввалроқ мазкур сервис 2019 йилнинг энг зўр камерофонлари ҳамда селфифонларини, шунингдек, камераси энг кучли ўйин смартфонини эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: DxOMark: Бу ҳамёнбоп смартфон камера бобида Nokia 9 PureView флагманига тенг!

DxOMark мутахассислари Apple’нинг энг сўнгги, энг илғор ва энг қиммат смартфони – iPhone 11 Pro Max флагманининг олд камерасини ҳам тестдан ўтказиб кўришди. Буни қарангки, кутилмаганда у 91 баллик натижа билан тегишли рейтингда атиги ўнинчи ўринни эгаллади!

Кўриб турганингиздек, iPhone 11 Pro Max селфи-камераси бўйича ҳаттоки 2018 йили чиққан Samsung Galaxy Note 9 ҳамда Google Pixel 3 смартфонларидан ҳам пастда!

ЎҚИНГ: iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

DxOMark берган маълумотга кўра, iPhone 11 Pro Max олд камераси фото суратга олишда 93 балл, видеога тушириш бўйича эса 90 балл олган. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, унинг селфи-камераси iPhone XS Max’никидан яхшироқ.

Таъкидлаш ўринлики, iPhone 11 Pro Max модели селфи-камералар тестлари бўйича тузилган DxOMark рейтингида кучли ўнталикка кирган ягона Apple смартфонидир. Шундай экан, купертиноликларнинг бу борада мақтанишларига ҳали эрта.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 DxOMark рейтингида биринчи

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!