24 ноябрда чиқаётган ҳамёнбоп Xiaomi смартфони – Poco M3 хусусиятлари ва видеоси!

  •   DiMaX
  •  1542
  •  23.11.2020 09:30

24 ноябрда чиқаётган ҳамёнбоп Xiaomi смартфони – Poco M3 хусусиятлари ва видеоси!

«Хитойча Apple» шу пайшанба – 26 ноябрь куни Redmi бренди остида янги 5G-смартфонларни тақдим этишини айтган. Улардан иккитаси – Redmi Note 9 5G ҳамда Redmi Note 9 Pro 5G моделлари бўлиши маълум, лекин учинчиси аниқ эмас.

ЎҚИНГ: 150 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Redmi Note 9 ва Note 9 Pro: аниқ тақдимот куни, нарх ва хусусиятлари

Шу билан бирга, Xiaomi корпорацияси ўзининг ҳамёнбоп девайслар чиқаришга ихтисослашган яна бир – Poco (ёки POCOPHONE) бренди остида бошқа бир смартфонни ҳам тайёрлаган. Poco M3 деб номланаётган ушбу гаджетни Redmi’нинг янги моделларидан ҳам олдин, яъни 24 ноябрда намойиш қилишади.

Poco M3 ҳақидаги айрим маълумотларни компания аллақачон эълон қилди. Жумладан, мазкур модел Qualcomm Snapdagon 662 процессори базасига қурилган:

Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Poco M3 тезкор хотираси 4-8 гигабайтлик, доимий хотираси эса 64-256 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Иккинчи тизер эса Poco M3 экранининг ўлчами диагоналига 6,53 дюймлик эканидан ва унинг юқори қисмида олд камера учун томчисимон ўйиқ мавжудлигидан далолат бермоқда:

Xiaomi ушбу смартфонида бармоқ изи датчигини корпуснинг ён қиррасига ўрнатмоқда. Унинг аккумулятори эса 6000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўляпти.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп – 7000 mAh батареяли Samsung смартфонини ҳар томонидан томоша қиламиз!

Poco M3 бош камерасининг уч модулли эканлигини расмий видеороликда кўрсатишган:

Бу қурилма бош камерасининг асосий сенсори 48 мегапикселлик, селфи-камера сенсори эса 8 мегапикселлик бўлишини айтишмоқда. Poco M3 ҳақидаги янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!