7 хил iPhone эгаларига Apple нақ 500 миллион доллар тўламоқчи, лекин...

  •   DiMaX
  •  1307
  •  16.05.2020 13:01

7 хил iPhone эгаларига Apple нақ 500 миллион доллар тўламоқчи, лекин...

Apple янги моделдаги смартфонлари савдосини жонлантириш мақсадида эски русумлардаги айфонларини секинлаштириши фош этилган. Харидорлари бир неча бор судлашган бўлса-да, Apple яна шу қилиғини қўймаган ва рақибининг масхарасига сабаб бўлган.

ЎҚИНГ: Apple аккумуляторлар борасида ўз мижозларини боплаб келаётган экан!

АҚШдаги айфон эгаларининг охирги жамоавий даъволари туфайли Apple уларга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлашга розилигини билдирган. Булар қуйидаги русумларга мансуб смартфонлардир:

iPhone 6

iPhone 6 Plus

iPhone 6s

iPhone 6s Plus

iPhone 7

iPhone 7 Plus

iPhone SE

Мазкур ариза кўриб чиқилаётган округ судьяси Эдвард Ж. Дэвила (Edward J. Davila) бунга розилигини билдирган, аммо коронавирус пандемияси сабабли муддатни чўзишини айтган.

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!