AnTuTu «қироли» ўйинбоп Redmi флагманининг иккита рекордини ҳам синдирди!

  •   DiMaX
  •  535
  •  27.05.2021 15:08

AnTuTu «қироли» ўйинбоп Redmi флагманининг иккита рекордини ҳам синдирди!

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компаниясининг Red Magic бренди остидаги янги смартфони AnTuTu бенчмаркида рекорд натижа кўрсатган эди. Red Magic 6R номли ушбу геймерофон бугун – 27 май куни тақдим этиляпти.

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu, 2021 йил апрель)

 Расмий намойиш арафасида Nubia компанияси Red Magic 6R ўйин смартфонининг айрим хусусиятларини расман эълон қилди. Унда эътиборли жиҳатлардан бири эса қурилма корпусининг ўта юпқа ва енгил эканлигидир.

Эълон қилинган маълумотга кўра, Nubia Red Magic 6R қалинлиги атиги 7,8 миллиметрга, оғирлиги эса бор-йўғи 186 граммга тенг экан. Унгача ўйин смартфонлари орасида шу иккита жиҳатдан рекорд Xiaomi корпорациясининг Redmi бренди яқинда тақдим этган геймерофонга тегишли эди. Яъни, Redmi K40 Gaming Enhanced Edition корпусининг вазни 205 грамм, қалинлиги эса 8,3 миллиметрга тенг.

ЎҚИНГ: Redmi K40 Gaming Edition смартфони бир дақиқада 100,000 дона сотилди

Nubia Red Magic 6R смартфони 6,67 дюймлик, 2400х1080 пикселлик экран билан жиҳозланган. Унинг квадрокамерасида асосий сенсор 64 мегапикселлик аниқликдадир.

Ушбу ўйинбоп смартфон Qualcomm Snapdragon 888 процессорига, LPDDR5 стандартидаги тезкор хотира ҳамда UFS 3.1 тоифали доимий хотира чипларига эга.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг ҳамёнбоп смартфони iPhone, Galaxy S21 ва ҳатто S21 Plus’лардан ҳам зўр чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.