AnTuTu рекордчисининг нафақат процессори, балки аккумулятори ҳам зўр экан!

  •   DiMaX
  •  1928
  •  29.01.2020 15:49

AnTuTu рекордчисининг нафақат процессори, балки аккумулятори ҳам зўр экан!

Биламизки, Snapdragon 865 чипли илк смартфон Mi 10 бўлиши учун Xiaomi уни Galaxy S20 флагманларидан аввал чиқаряпти. Бу қурилма AnTuTu бенчмаркида кучини кўрсатишга ва DxOMark рейтингида биринчи бўлишга ҳам улгурган. Аммо...

ЎҚИНГ: AnTuTu’да янги рекорд, лекин бу Galaxy S20 ҳам, Mi 10 ҳам эмас!

Хулласи калом, рекордчи флагман ва яна иккита Realme смартфони АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (Federal Communications Commission, FCC) ташкилотида, шунингдек, NXTC ва IMDA регуляторларида рўйхатдан ўтди.

Qualcomm Snapdragon 865 процессорли флагмани AnTuTu бенчмаркида 574 985 балл билан мутлақ рекорд ўрнатган. Таҳлилчиларга кўра, бозорга у Realme X50 Pro 5G номи билан тақдим этилади.

Янги маълумотларга кўра, компания уни 4300 мА/соатлик батарея билан жиҳозлаяпти. Аксарият флагман смартфонлар ток сиғими 3000 мА/соатдан ошмайдиган аккумуляторлар билан чиқарилаётган бугунги кунда бу – катта янгилик. Бошқа томондан, 5G тармоғи ҳамда экран янгиланиш частотасининг оширилиши каби янги трендлар смартфоннинг қувватини кўпроқ талаб этиши ҳам бор гап.

Realme мазкур флагманини февралда тақдим этиши кутилмоқда. Ким билади, ҳали уни биринчилик борасида талашаётган бошқа рақибларидан ҳам олдин тақдим этиб юборишар...

ЎҚИНГ: Realme тўртталик камерали арзон смартфонини ва Xiaomi’нинг уч хил гаджети «кушанда»ларини намойиш этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!