Apple’нинг тақдимотда ҳеч ким пайқамай қолган янги гаджетини томоша қилинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2204
  •  14.09.2018 14:00

Apple’нинг тақдимотда ҳеч ким пайқамай қолган янги гаджетини томоша қилинг! (+видео)

«Олмали» корпорация бу йилги тақдимот тадбирида iPhone XS, ХS Max ва iPhone Хr смартфонларини ҳамда навбатдаги Apple Watch соати тақдим этилганди. Лекин расмий промо-роликда кўрсатилган яна бир янги девайсни деярли ҳеч ким сезмай ҳам қолган.

ЎҚИНГ: Ё чикка, ё пукка: ҳар бир iPhone тақдимоти Apple акцияларига қандай таъсир кўрсатган?

Гапнинг лўндаси шуки, Apple мазкур видеолавҳасида AirPods симсиз қулоқчинининг янги моделини кўрсатган. Роликдаги қулоқчин тақиб олган қиз Siri «ақлли» ёрдамчисини ўз овози билан – гапирган ҳолда чақиради ва унга овозли тарзда буйруқ беради. AirPods’нинг биринчи авлодида эса бундай функция йўқ – Siri’ни ишга тушириш учун қулоқчин корпусидаги махсус тугмачани босиш керак бўлади.

Айни шу лаҳзани томоша қилиш учун қуйидаги роликни 43-сониясидан бошлаб томоша қилинг:

Афтидан, Apple аллақачон иккинчи авлод AirPods’ни тайёрлаб улгурган ва уни яқин орада расман тақдим этади. Миш-мишларга қараганда, у яна сувдан ҳимояланган бўлиб, симсиз қувватлана олади. Қулоқчиннинг ғилофида эса унинг қуввати қанча қолганини кўрсатувчи индикатор ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AirPods кутилмаган технологияга эга бўлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!