Арзон флагман – Redmi K30 Ultra ҳам намойиш этилди

  •   DiMaX
  •  2653
  •  12.08.2020 12:58

Арзон флагман – Redmi K30 Ultra ҳам намойиш этилди

«Хитойча Apple»нинг ўн йиллигига бағишланган тадбирда Xiaomi Mi 10 Ultra (Хитойча версияда – Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition) суперфлагмани тақдим этилгани ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, шу маросимда арзончи бренднинг энг зўр флагмани – Redmi K30 Extreme Commemorative Edition (ёки Redmi K30 Ultra) ҳам оммага кўрсатилди.

ЎҚИНГ: Тақдимотдан аввал Xiaomi Mi 10 Ultra анбоксинг видеоси: уни чиқарганга миллион доллар жарима солишди!

Redmi K30 Ultra экранининг ўлчами ҳам суперфлагманникига тенг: диагоналига 6,67 дюймлик, тасвир аниқлиги FHD+ форматида. AMOLED матрицали дисплей смартфон олд юзасининг 92,7% қисмини эгаллаган. Унда кемтик ёки тирқиш йўқ – Redmi K30 туркумининг бошқа вакиллари қатори, унда ҳам селфи-камера корпусдан чиқувчи механизмга ўрнатилган.

Асосий суперфлагманда бўлгани каби, арзончи бренднинг энг зўр флагманида ҳам дисплейда тасвир янгиланиши 120 герцлик бўлса, сенсор қатлами 240 герцлик частотада янгилана олади. Унинг максимал ёрқинлиги 1200 кд/м2’га, контрастлиги 5 000 000:1 кўрсаткичга тенг. Redmi K30 Ultra экрани ҳам кенгайтирилган HDR10+ динамик диапазони қўллаб-қувватлайди, DCI-P3 ранг маконини 100 фоиз қамраб олган.

Бу смартфон кадрлар частотасининг адаптив тарзда алмашувини қўллаб-қувватлайди. Яъни, ишлатилиш сценарийси ҳамда танлангн энергия тежаш режимига мослаб, 60 ва 120 герцлик частотага автоматик тарзда ўтади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8 Pro SE чиқди – бир йилдан бери рейтинглардан тушмай келаётган смартфон янги талқинда!

Redmi K30 Extreme Commemorative Edition корпуси 8,1 миллиметрлик қалинликка ва 213 грамм вазнга эга. Харидорларга у Lunar White, Extreme Night Black ҳамда Mint Green рангларида таклиф этилади.

Смартфон 7 нанометрлик технологик жараён бўйича тайёрланган Dimensity 1000+ процессори базасида ишлайди. MediaTek компаниясининг мазкур флагман чипсети AnTuTu бенчмаркининг июль ойидаги энг кучли мобил процессорлар рейтингида иккинчи ўринни олган эди. Redmi K30 Ultra смартфонининг мазкур сервисдаги натижаси эса 530 000 баллдан ошган.

Redmi K30 Extreme Commemorative Edition қизиб кетишининг олдини олиш учун унда иссиқликни ҳайдовчи катта – майдони 3495 миллиметр квадратлик пластина қўлланган.

Смартфоннинг селфи-камераси 20 мегапикселлик датчикка эга; бош камерада эса 64 + 13 + 5 + 2 мегапикселлик сенсорлардан иборат. Унда барча замонавий режимлар, сунъий онг, тунги съёмка ва ҳоказолар мавжуд.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Redmi K30 Extreme Commemorative Edition аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соатлик бўлиб, 33 ваттлик тезкор қувватлаш орқали бир соатга етмасдан тўлади. Қурилмага NFC модули ҳамда стереодинамиклар ҳам қўшилган.

Бренд анъанасига кўра, Redmi K30 Ultra флагмани ҳам арзон нархларда бозорга чиқариляпти:

6/128 гигабайтлиги – 285 доллардан;

8/128 гигабайтлиги – 315 доллардан;

8/256 гигабайтлиги – 360 доллардан;

8/512 гигабайтлиги – 390 доллардан.

Бу смартфон Хитойда 14 августдан сотила бошлайди, қолган мамлакатлар бозорларига чиқиш вақти ва нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунёдаги энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!