Аслидан фарқлаб бўлмайдиган AirPods Pro клонини атиги 16 долларга олинг!

  •   DiMaX
  •  903
  •  27.05.2020 18:44

Аслидан фарқлаб бўлмайдиган AirPods Pro клонини атиги 16 долларга олинг!

Хитойликлар яратган арзон клонни iPhone’лар оригинал AirPods Pro сифатида қабул қилаётганини ёзгандик. Энди эса AliExpress онлайн савдо платформасида оригиналидан фарқ қилмайдиган, лекин янада арзон қулоқчин сотила бошлади.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Номи ҳам мавжуд бўлмаган ушбу симсиз қулоқчинга қараб, уни AirPods Pro’дан фарқлаш мушкул.

Ғилофни очиш билан у смартфонга тезкор уланади ва 10 метргача узоқликдан ишлай олади.

AirPods Pro клонининг ҳар бири 4 грамм келади. Мазкур аксессуар смартфон билан Bluetooth 5.0 орқали боғланади ва суҳбат чоғида шовқинни тўсиш хусусиятига эга.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, қурилма битта тўла қувват билан 4 соатгача ишлай олади, кейс эса бу кўрсаткични 12 соатга етказади.

Янаям қизиғи – сохта  AirPods Pro сенсор бошқарувга ҳамда сувдан ҳимояга эга!

AirPods Pro клони худди оригиналидек iOS-қурилмаларга уланганида ойна қалқиб чиқади. Қувватлаш учун унда Lightning порти ҳам борлигини айтмайсизми!?.

Хулласи калом, AliExpress дўконидан уни мана бу ҳавола орқали атиги 15.60 долларга сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли AliExpress харидорларни огоҳлантирмоқда

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.