Коронавирус туфайли AliExpress харидорларни огоҳлантирмоқда

  •   DiMaX
  •  2604
  •  01.02.2020 14:00

Коронавирус туфайли AliExpress харидорларни огоҳлантирмоқда

Хитойда коронавирус сабабли оммавий тадбирлар тўхтатилган, «Хитойча Apple» ҳам Xiaomi Mi 10 смартфонларининг тўлақонли тақдимотини бекор қилган. Бундан ташқари, мазкур компания ўз юртидаги дўконларини ҳам ёпиб қўйган, яна Apple ва Google’нинг ҳам дўкон ва офислари ёпилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг коронавирусга қарши товари туфайли унинг ўз сайти ишдан чиқди!

Шу муносабат билан, AliExpress онлайн савдо майдончаси ҳам буюртмаларни етказиб беришда кечикишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бундан ташқари, ундаги сотувчиларнинг ўзлари харидорлардан аллақачон пулини тўлаб қўйган харидларини ҳам бекор қилишларини сўрашмоқда; бунда тўланган пуллар тўлиқ қайтарилади.

Жорий йилда 27 январга тўғри келган «Кибердушанба» халқаро арзонлатиб сотиш акцияси доирасида харидорлар расмийлаштирган буюртмалардан ҳам воз кечишларини сотувчилар сўрашмоқда.

«Янгича коронавирус тарқалиши туфайли кўплаб ходимлар график бўйича ўз ишларига қайта олмаяптилар. Шундай экан, биз етказиб берувчилардан товарларни ўз вақтида ола билмаяпмиз. Умид қиламизки, сиз буюртмани бекор қилиш билан бизга кўмаклаша оласиз. Бекор қилаётиб, сабабини кўрсатишда «бошқа сабаблар»ни белгиласангиз, биз зудлик билан пулларнинг қайтарилишини ташкиллаштирамиз», – дейилади мурожаатда.

ЎҚИНГ: Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

Хитойча Янги йил муносабати билан таътиллар 10 февралгача чўзилгани муносабати билан, 20 январдан кейин жойлаштирилган айрим буюртмалар бироз кечикиб кўриб чиқилиши мумкин.

«Харидорлар мурожаат этган тақдирда, буюртма бекор қилинганидан кейингина пуллар қайтарилади», – дейишади AliExpress вакиллари.

Онлайн савдо майдончаси буюртмалар миқдорини ва кечикаётган товарлар қачон етказиб берилишини ҳозирча айтишмаган. Лекин эпидемиянинг тобора кучайиб бораётганини ҳисобга олсак, улар анча кечикиши ёки ҳатто умуман жўнатилмай қўйилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚИНГ: Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!