Asus қўш камера, йирик батареяли арзон смартфон сотади
Жаҳоннинг 3-рақамли ноутбук ишлаб чиқарувчиси бўлган Asus компанияси куни кеча ўзининг навбатдаги Asus Zenfone 4 Max смартфонини тақдим қилди. Ҳамёнбоп гаджет кутилмаганда қўш камера ва йирик сиғимли аккумулятори билан кўпчиликни ҳайратда қолдирди.
Asus
Zenfone 4 Max девайси 5,5 дюймли FHD сиғимли экран, талқинига кўра Snapdragon
425 ёки 430 процессори, 4 гигабайтгача тезкор хотира ҳамда 16дан 64
гигабайтгача доимий
ички хотирага эга бўлган. Бош камера учун 2 та -- ҳар бири 13 + 13
мегапикселли сенсорлар танланган. Улардан бирининг ёруғлик линзаси f/2.0 ҳажмли. Иккинчи сенсор
эса кенг бурчакли сурат олишга мўлжалланган телеобъектив. Супер сиғимли режимда бош камерада 52 Мп.гача бўлган суратлар
олиш мумкин.
Asus Zenfone 4 Max батареясининг электр токи сиғими 5000 мА соат. Бу эса смартфон фойдаланувчисига тўлиқ қувват билан 40 соат давомида суҳбат қуриш имконини беради. Тўғри, смартфон тўлиқ қувват олиши учун унга 4 соат керак бўлади.
Asus Zenfone 4 Max хос яна бир қизиқ жиҳати -- смартфонга бир вақтнинг ўзида 2 та сим карта ва microSD хотира картасини ўрнатиш мумкин. Яъни, бўлмача гибрид эмас. Смартфон Android 7 операцион тизимининг ўзлаштирилган Asus талқини бошқарувида фаолият кўрсатади.
Asus
Zenfone 4 Max смартфони металл корпусга эга. Смартфон қора, пушти, тилла рангли
корпусларда ишлаб чиқарилади.
Яна бир муҳим далил шуки, Asus Zenfone 4 Max'нинг энг арзон талқини (Snapdragon 425, 2 + 16 ГБ) халқаро смартфон бозорларида $230 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.