Хоҳ камера, хоҳ овоз, Xiaomi – энг шоввоз! (DxoMark рейтинги)

Хоҳ камера, хоҳ овоз, Xiaomi – энг шоввоз! (DxoMark рейтинги)

Ўтган йилнинг кузида чиққан Huawei Mate 30 Pro флагмани DxOMark рейтингида энг юксак ўринни олганди. Кейинроқ эса Premium талқинидаги Xiaomi Mi CC9 Pro флагмани ҳам у билан бир хил – 121 баллик натижа кўрсатган ва бу икковлон қисқа вақт давомида тахтни тенг бўлишиб келишди. Бироз вақт ўтиб эса Huawei Mate 30 Pro иккаласини ҳам тахтдан ағдарганди. Бугун тақдим қилинган Mi 10 Pro’нинг нафақат камераси, балки аудио имкониятлари ҳам дунёдаги барча смартфонларникидан зўр бўлиб чиқди.

DxoMark камерафонлар рейтинги

Шундай қилиб, камера тестида Xiaomi Mi 10 Pro суратга олишда 134 балл, видеога олишда эса 104 балл олиб, рейтингда умумий 124 балл билан якка пешқадамга айланди. Ўтган йили Xiaomi жамоатни 108 МПли Mi Note 10 смартфони билан ҳайратлантира олган эди. Жорий йилда эса компания камера имкониятларини янада яхшилашга эришди. Деярли бир хил платформага қурилган бўлса-да, Xiaomi Mi 10 Pro яхшироқ суратга ола билади.

ЎҚИНГ: ТЕСТ: 2019 йилги смартфонлардан қай бирининг овози энг зўр?

Mi 10 Pro'га олинган сурат

Овоз тизими тестида эса смартфон товуш чиқаришдан 77 балл, қурилмага овоз ёзишдан эса 71 балл(умумий 76 балл) олишга эришган. Қурилма ҳозирга қадар овоз тестидан ўтган смартфонлар ичида ҳам пешқадамга айланиб олди. Бундай натижага эришишда стереодинамикнинг ўрни катта аҳамият касб этган.

DxoMark карнакфонлари рейтинги

DxoMark’дагиларнинг айтишига қараганда Xiaomi Mi 10 Pro овоз тизимига тегишли барча тестларда ажойиб натижа кўрсатган. «Mi 10 Pro биз тестдан ўтказган энг баланд овозли смартфон бўлмаса-да, овоз чиқариш ва ёзиш сифати бўйича энг аълосидир», дея фикр қолдирган сервис ходимлари.

Кеча тақдим қилинган яна бир 108 МПли датчикка эга смартфон - Samsung S20 Ultra ҳамда S20 сериясининг қолган икки модели сервисда ҳали тестдан ўтказилмаганлигини ҳисобга олсак, рейтингда яна катта ўзгаришлар кузатилиши турган гап. Шундай экан, Xiaomi’нинг қувончи узоққа чўзилмаслиги эҳтимоли катта.

ЎҚИНГ: ТОП-5: The Guardian наздида 2019 йилги энг зўр смартфонлар

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.