«Бели бақувват» iPhone SE 2’ни видеода батафсил кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2179
  •  09.01.2020 12:04

«Бели бақувват» iPhone SE 2’ни видеода батафсил кўрамиз!

2016 йилги iPhone SE ихчам смартфонининг давомчисини миллионлаб Apple ихлосмандлари кутишмоқда. iPhone SE 2 деб номланиши мантиққа мос эса-да, корпорация уни iPhone 9 модели сифатида, яна қимматроқ нархда чиқариши ҳам айтилган.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’ни кутяпсизми? Хушхабарни қарши олинг!

Таниқли инсайдер @Onleaks ҳамда iGeeksBlog нашри купертиноликларнинг навбатдаги ихчам айфони ҳақида янги маълумотларни ва унинг рендер видеосини эълон қилди. Унга кўра, iPhone SE 2 (ёки iPhone 9) моделининг умумий дизайни iPhone 8 услубида бўлса-да, барибир фарқлари ҳам бор.

Жумладан, iPhone 8 корпусининг қалинлиги 7,3 миллиметрга тенг бўлса, янги айфон ундан ярим миллиметрга қалин – 7,8 миллиметрлик бўлади. Бунга сабаб шуки, унга янада сиғимдор аккумулятор ўрнатилмоқда ва унинг габарити ҳам йирикроқ. Демак, кучли батареяси ҳамда қувват тежовчи Apple A13 процессори шарофати билан iPhone SE 2 автономлиги анча ошади.

ЎҚИНГ: 2020 йилда Apple бунчалик кўп моделларда янги iPhone’лар чиқаришини ҳеч ким кутмаганди!

Умуман олганда, кутилаётган iPhone 9 моделининг ташқи кўриниши ҳақида @Onleaks тайёрлаган қуйидаги видео орқали етарлича тасаввур ҳосил қилиш мумкин:

Тўғри, юқоридагиларнинг барчаси норасмий маълумотлардир, аммо @Onleaks шу пайтгача ҳам Apple девайслари ҳақида тақдимотдан аввал ишончли хабарлар бериб келган. Жумладан, ўтган йили у iPhone 11 ҳамда iPhone 11 Pro моделларининг аниқ дизайнини расмий намойишдан нақ тўққиз ой аввал ошкор этган ва бу тўғри чиққан эди.

ЎҚИНГ: iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги