Энг кутилаётган Samsung смартфонини илк расмий суратда ҳар томонидан кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1374
  •  29.01.2021 14:59

Энг кутилаётган Samsung смартфонини илк расмий суратда ҳар томонидан кўрамиз!

Samsung ўзининг энг зўр телефонлари – Galaxy S21 флагманларини тақдим этиб, сотувга чиқариб ҳам бўлди. Куни кеча эса у атиги 100 долларга қўш камерали «автономлик монстри» – Galaxy A02 моделини чиқарди. Лекин унинг мухлислари ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A52 смартфонини кўпроқ кутишмоқда.

ЎҚИНГ: «Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер синаб кўрди: Galaxy S21 Ultra қанчалик мустаҳкам?

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy A50 смартфони 2019 йилда дунё бўйича энг кўп сотилган телефон эди. 2020 йилда эса унинг ўрнига Galaxy A51 модели энг бестселлер бўлди. Энди бу йилга келиб, уларнинг издоши ҳам шундай ютуққа эришмоғи кутилмоқда.

Slashleaks сайтида Samsung Galaxy A52 смартфонининг уч томонидан кўрсатилган биринчи сурати эълон қилинди. Уни тақдим этган инсайдер Эван Блэсс (Evan Blass) таъкидлашича, бу – компаниянинг ўзи реклама мақсадларида тайёрлаган расмий рендердир.

Шу пайтгача Galaxy A52 5G моделининг Geekbench бенчмаркидаги тест натижалари, шунингдек, биринчи рендер суратлари чиққан эди. Инсайдерлар куни кеча унинг илк «жонли» олинган расмини ҳам тарқатишган.

Шунингдек, унинг яна бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган версияси – Galaxy A52 4G ҳам чиқиши маълум бўлган. Бу икки девайснинг ҳамда ҳамёнбоп телефонлар туркумининг яна бир вакили – Samsung Galaxy A72 моделининг нархлари ҳам аниқ бўлган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, жаҳон смартфон бозорида Samsung’ни қувиб ўтишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!