Фақат 22–27 июль кунлари Realme смартфонларини 27% арзон олиш мумкин

  •   DiMaX
  •  1762
  •  22.07.2020 15:18

Фақат 22–27 июль кунлари Realme смартфонларини 27% арзон олиш мумкин

Куни кеча Xiaomi компанияси Россиядаги расмий онлайн-магазинида ёзги арзонлатувнинг иккинчи раундини эълон қилган эди. Энди эса унинг Redmi бренди билан рақобатлашиш учун ташкил этилган Realme ҳам шундай қиляпти.

ЎҚИНГ: Apple ҳайратда: Redmi унинг гаджетига атиги 11 долларлик рақиб тақдим этди!

Realme компанияси 2020 йилнинг 22 июлидан 27 июлигача бўлиб ўтадиган «Realme кунлари» акциясини эълон қилди. Мазкур арзонлатиб сотиш даврида Россияда бу компаниянинг турли қурилмаларини, шу жумладан Realme 6 Pro ҳамда X3 SuperZoom флагманларини арзонроққа олиш мумкин. Купонлар ва промокодларни ҳисобга олганда, чегирмалар 27 фоизга боради.

Қуйидаги жадвалда Realme махсус нархларда таклиф этаётган смартфонлар, ақлли соат ва симсиз қулоқчинлар келтирилган (нархлар рублда кўрсатилган):

Realme гаджетлари харидида бутун Россия ҳудуди бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати амал қилади. Барча товарлар сертификатланган бўлиб, уларга расмий кафолат жорий этилган. Акция нархида сотиладиган девайслар сони чекланган.

Демак, айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдаланишлари мумкин. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: realme смартфонларининг 6-серияси ва C3 телефони юртимизда сотувга чиқяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!